Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатаётган бошқарув сервис компанияларининг 24/7 диспетчерлик фаолиятлари Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги №03/01-6176-сон “Тезкор хабарнома”си ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш” бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Нурафшон, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарлар ва Зангиота туманда бошқарув сервис компанияларининг 24/7 диспетчерлик фаолиятлари ўрганилмоқда.
Хусусан, уларнинг штаб хонасидаги номенклатура ҳужжат файллари, телефон аппарати, “Фуқаролар мурожаати” журнали, ахборот коммуникация технологияси (АКТ) имкониятлари, хом-ашё захиралари ва бошқа масалалар тегишли тартибда кўздан кечирилмоқда.
Тошкент вилояти Зангиота тумани
Тошкент вилояти Зангиота туманида 102 та кўп квартирали уйларга 4 та: “Файз таъмирсоз”, “SEMURG NURI”, “SAODAT RIVOJLANISH”, “XAMKOR NUR KOMMUNAL” МЧЖ Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.
Зангиота туманида 73 та маҳалла фуқаролар йиғини ( 35 минг хонадон ва 220 минг нафар аҳоли) мавжуд бўлиб, шундан 12 та маҳаллаларда 167 та кўп қаватли уйлар (72 та 2 қават, 2 та 3 қават, 89 та 4 қават, 3 та 5 қават, 1 та 9 қаватли) жойлашган.
Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК тассаруфидаги Зангиота тумани 2-сонли қозонхона 13 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиб келади. Бугунги кунда ПК–5118-сонли Қарор асосида ушбу қозонхонада реконструкция ишлари амалга оширилган. Жумладан, 2 та 5 Мвтли қозон ўрнатилган.
Аҳолини иссиқлик эгергияси билан таъминлаш мақсадида, эски типдаги мавжуд қозонни кам босимли горелкага мослаштирилиб, 30-35 °C градусда иссиқлик бериб турилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг топшириғига асосан, ушбу қозонхонага ТХАЙ бўйлаб ўтган юқори босимли газ қувуридан алоҳида тармоқ тортиш ишлари туман газ бўлими ишчи-ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Зангиота туманида 2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли мурожаатлари ўрганилганда, мавжуд 102 та кўп қаватли уйлардан келиб тушган 54 та мурожаатларга асосан 28 та уйнинг том қисмида ва 36 та уйнинг ертўла қисмида муаммолар аниқланган. Натижаси ижобий ҳал этилди.
24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами (видеомаълумот)
Нурафшон шаҳар
Нурафшон шаҳрида 110 та кўп квартирали уйларга 1 та: “GLOBAL-NURAFSHON-SITY” Бошқарув сервис компанияси хизмат қилади.
Нурафшон шаҳрида 22 та маҳалла фуқаролар йиғини ( 35 минг хонадон ва 220 минг нафар аҳоли) мавжуд бўлиб, шундан 8 та маҳаллаларда 110 та кўп қаватли уйлар (58 та 2 қават, 4 та 3 қават, 29 та 4 қават, 3 та 5 қават, 14 та 8 қават, 2 та 8 қаватли) жойлашган.
Нурафшон шаҳрида 2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли мурожаатлари ўрганилганда, мавжуд 110 та кўп қаватли уйлардан 100 та мурожаат келиб тушган. Натижаси ижобий ҳал этилди.
24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами ☎️ 99 905-71-29, 55 901-94-04
Олмалиқ шаҳар
Олмалиқ шаҳрида 356 та кўп квартирали уйларга 8 та: “Олмалиқ коммунал сервис”, “Инженер рамз”, “Сихат-саломатлик строй”, “Олмалиқ таъмирлаш тиклаш бошқарув”, “BIG SKAN AS PLYS”, “GOLD SERVIS”, “SMART LYUKS BUILD”, “Мамлакат она келажак” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.
Олмалиқ шаҳрида 51 та маҳалла фуқаролар йиғини (25 минг хонадон ва 70 минг нафар аҳоли) мавжуд бўлиб, шундан 48 та маҳаллаларда 356 та кўп қаватли уйлар (49 та 2 қават, 8 та 3 қават, 237 та 4 қават, 48 та 5 қават, 22 та 7 қаватли) жойлашган.
Олмалиқ шаҳрида 2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли мурожаатлари ўрганилганда, мавжуд 365 та кўп қаватли уйлардан 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Натижаси ижобий ҳал этилди.
24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами:
– “Олмалиқ коммунал сервис” БСК ☎️ 93 668-37-59;
– “Инженер рамз” БСК ☎️ 70 613-44-59;
– “Сихат-саломатлик строй” БСК ☎️ 94 665-70-30;
– “Олмалиқ таъмирлаш тиклаш бошқарув” БСК ☎️ 93 666-18-54;
– “BIG SKAN AS PLYS” БСК ☎️ 99 443-22-83;
– “GOLD SERVIS” БСК ☎️ 94 416-83-06;
– “SMART LYUKS BUILD” БСК ☎️ 70 673-35-15, 93 616-09-37;
– “Мамлакат она келажак” БСК ☎️ 99 272-22-83.
Оҳангарон шаҳар
Оҳангарон шаҳрида 191 та кўп квартирали уйларга 4 та: “Оҳангарон келажак замин”, “Оҳангарон мухташам уй”, “Сардорбек Сарварбек келажак қурилиш”, “Келажакк компаняси” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.
Оҳангарон шаҳрида 15 та маҳалла фуқаролар йиғини (8043 минг хонадон ва 160 минг нафар аҳоли) мавжуд бўлиб, шундан 15 та маҳаллаларда 191 та кўп қаватли уйлар (39 та 2 қават, 117 та 4 қават, 25 та 5 қават, 10 та 7 қаватли) жойлашган.
Оҳангарон шаҳрида 2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли мурожаатлари ўрганилганда, мавжуд 191 та кўп қаватли уйлардан 51 та мурожаат келиб тушган. Натижаси ижобий ҳал этилди.
24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами:
– “Оҳангарон келажак замин” БСК ☎️70 645-53-53;
– “Оҳангарон мухташам уй” БСК ☎️ 70 645-10-30;
– “Сардорбек Сарварбек келажак қурилиш” БСК ☎️ 70 645-10-30;
– “Келажакк компаняси” БСК ☎️ 70 645-36-63.
ЭСЛАТМА: Ишчи гуруҳ томонидан бошқарув сервис компанияларнинг 24/7 диспетчерлик штаб фаолиятларини ўрганиш давом этмоқда.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати