September 13, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Қибрай туманидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув ташкилотларни фаолияти ўрганилди

Бош саҳифа | Главная страница

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ–346-сон қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти тегишли ишлар амалга оширилган.

Қарорнинг 1.1-бандига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2022 йил 1 сентябрга қадар муаммоли кредитор қарздорликлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг бошқарув усулини ўзгартириш бўйича уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиш қарори қабул қилинган тақдирда уларни молиявий соғломлаштириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифига розилик берилган.

Қарорнинг 1-илова 1-бандига мувофиқ, Республикадаги муаммоли банк кредитлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулдорлари мазкур ширкатнинг фаолияти юзасидан тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда, жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиш қарори асосида уларнинг бошқариш усули танланади.

Бунда, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг бошқарувида бўлган кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташлилотларни жалб қилиш белгиланади.

Тошкент вилоятида 2021/2022 йиллар давомида мавжуд 369 та уй-жой мулкдорлари ширкатларидан 346 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари тугатилиб, 72 та бошқарувчи ташкилотларга бириктириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, мазкур қарор ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида вилоятдаги мавжуд УЖМШларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олиниб, жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиш қарорлари асосида уларнинг Бошқарув сервис компаниясига бириктириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қибрай туманидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг фаолияти танқидий муҳокама қилиниб, бошқарув ташкилоти раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сонли қарорида жой мулкдорларининг умумий йиғилиш қарорларига асосан янги услубдаги Бошқарув сервис ташкилотларига бириктирилиши орқали аҳоли турмуш шароитини яхшилаш белгиланганлиги бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари томонидан Қибрай туманидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи “Энергетик”, “Бридж сервис” УЖМШларга улар хизмат кўрсатувчи “Халқ банки” ҳамда “Саноат қурилиш банки” томонидан молиявий ҳолати барқарор кредит қарздорликлари мавжуд бўлмаганлигига асосан ижобий хулосалар берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Жараёнда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Банк ходимлари ўзаро Ўзбекистон Республикаси Президент қарорлари ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўйлган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги ПҚ–346-сон қарорига асососан ширкатларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги хулосалари олиниши белгиланганлиги ушбу қарорлар ижросини белгиланган муддатларда бажарилиши учун ишларни жаддалаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

“Кўп қвартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш” бўлими бошлиғи У.Фарходов