Кўп хонадонли уйлар фаолияти
February 3, 2023

Чирчиқ шаҳридаги Воҳид Ҳайдаров кўчасидаги кўп қаватли 22-уйнинг ертўласидаги ноқонуний қурилиш ишлари ҳудудий инспекция томонидан бартараф этилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

2023 йил 25 январда Чирчиқ шаҳри Воҳид Ҳайдаров кўчасидаги кўп қаватли 22-уй мулкдорлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунинига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияга мурожаат йўллаган.

Тошкент вилояти ҳудудий инспекциянинг тезкор ишчи гуруҳ томонидан ушбу мурожаатдаги важлар ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишларга кўра, тадбиркор А.Х. Чирчиқ шаҳри Воҳид Ҳайдаров кўчасидаги кўп қаватли 22-уйнинг ертўласида амалдаги қонун талабларига зид равишда қазилганлиги ва таянч пойдевор қисмидан эшик очилиши мўлжалланаётганлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти ҳудудий инспекция бошлиғи Дониёр Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан кўп қаватли 22-уйнинг ертўласини давлат стандартларида белгиланган меъёрларга риоя этилган ҳолда, қайта тиклаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, Тошкент вилояти Чирчик шаҳридаги Воҳид Ҳайдаров кўчасидаги кўп қаватли 22-уйнинг ертўласидаги ҳолат бўйича:

– Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 648-сон Қарори;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07 ноябрдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ–581-сонли Қонуни;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–5152-сонли Қарори;

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 159-моддаси талаблари қўпол равишда бузилишига сабаб бўлган.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси инспектори Хуррамов Улуғбек