December 10, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Янгийўл шаҳардаги “Моҳир коммуналчи РР” БСК томонидан кўп квартирали уйларда амалга оширилган ишлари тўғрисида (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “Мевазор”, “Наврўз”, “Қовунчитепа”, “Рамадон” “Лаззат”, “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 1 та 5 қаватли, 32 та 4 қаватли ҳамда 31 та 2 қаватли жами 64 та кўп қаватли уйлардан 1630 та хонадонга “Моҳир коммуналчи РР” бошқарув сервис компанияси 2022 йил июнь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

2022 йил июнь-декабрь ойлари давомида “Моҳир коммуналчи РР” БСК кўп квартирали уйларга қуйидаги ишларни амалга оширган:

– 15 та уйнинг 1700 квадрат метр том қисми жорий ва мукаммал;

– 16 та уйларнинг ертўла қисмидаги электр тақсимловчи шитлар;

– 3 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникациялари;

– 3 та уйнинг 50 ПМ оқова сув қувурлари;

– 2 та уйнинг 20 квадрат метр ичимлик сув қувурлари;

– 4 та уйнинг болалар майдончаси таъмирланди;

– 1 та уйнинг кириш йўлагига электр ҳисоблагич ўрнатилди;

– 64 та уйнинг 40000 квадрат метр туташ ҳудудлар ободонлаштирилди;

– 7 та уйнинг кириш эшикларига 20 та пружиналар;

– 3 та уйнинг кириш йўлакларига ҳаракат чироқлари (дачик движения) ўрнатилди;

– 200 та кўчат экилди.

“Моҳир коммуналчи РР” БСК 24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами ☎️ 70 602-86-80 📲 97 878-44-66 орқали 400 дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу диспечерлик хизматига келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилиши билан бирга ҳудудларда мулкдорлар билан ўрганилган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Янгийўл шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати