August 31, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани аҳолиси билан “оммавий сайёр қабули” бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русча

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сон ва Президент Администрациясининг Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўтказилган 24- сонли йиғилиш баённомасидаги топшириқни амалга ошириш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Бошқаруви аппарати раҳбари ҳамда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бошчилигида Оҳангарон туманининг Нуробод қўрғонида, Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани аҳолиси билан “оммавий сайёр қабули” бўлиб ўтди.

“Оммавий сайёр қабул”да Вилоят, Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон туманининг барча коммунал хизмат (ҳудудгаз, Электр тармоқлари, Сувоқова ва иссиқлик манбаи корхоналари) раҳбарлари иштироки таъминланди.

Мазкур йиғилишда аҳолини қийнаб келаётган коммунал тизимидаги масалалар ва яшаш шароитини яхшилаш юзасидан масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Бойназарова Шарифа, Адиноватова Нодира, Жўраева Зухра, Юлдашев Ихтиёр, Қуролова Диляра, Маматов Эркин, Бандаренко Виктор, Мўминова Барно ва бошқа кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари томонидан “Иссиқлик тизими тўхтаб қолганлиги”, “Иссиқлик тизими қувурлари тартиб билан сифатли қилинмаганлиги”, “Ичимлик суви босими пастлиги”, “Том қисмини таъмирталаблиги” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига мутасадди ташкилотлардан тегишли жавоблар олинди.

Маълумот учун, “оммавий сайёр қабул” жараёнида аҳолидан жами 42 та мурожаатлар келиб тушди ва шундан 17 таси жойида ҳал этилиб, 25 таси рўйхатга олинган ҳолда ижрога қисқа муддат билан йўналтирилди. 3 та мурожаатчи шахсан вазирлик ва вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан жойига чиқган ҳолда ўрганилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати