November 30, 2022

Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди

Бош саҳифа | Русский язык

Янги Меҳнат кодексига кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

·     меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;

·     меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;

·     меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;

·     меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;

·     ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

Янги Меҳнат кодексига кўра:

·        меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади;

·        дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади;

·        ишдан бўшатиш нафақаси 200 % гача тўланади.

Йиллик асосий таътил муддати камида 21 календарь кун этиб белгиланмоқда.

Амалдаги тартибга кўра 15 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Янги Меҳнат кодексига биноан, хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун:

·        ОАВнинг хабарлари;

·        ходимнинг бевосита раҳбарининг билдиргиси;

·        мурожаатлар ҳамда ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар асос бўлади.

Ишдан четлаштириш даврида ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги ҳолларда сақлаб қолиниши белгиланмоқда:

·        меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан, текширувдан ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганида ходимнинг айби бўлмаса;

·        ходимга иш берувчи томонидан шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситалари берилмаган, шунингдек агар ходим иш берувчи томонидан унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши муносабати билан ишдан четлаштирилган бўлса.

Ходимга битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йилллик иш стажи учун қўшимча таътил бериш тартиби жорий этилмоқда.

Қўшимча таътил ходимнинг ҳар 5 йилллик иш стажи учун 2 кунга, лекин жами 8 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кўпайтирилади.

Ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш масалалари Меҳнат кодекси билан мустаҳкамланди.

Янги меҳнат кодексига кўра, қуйидаги айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди:

·        масофадан туриб ишловчи ходимлар;

·        касаначилар;

·        мавсумий ишчилар;

·        вахта усулида ишловчи ходимлар;

·        алоҳида тармоқ (транспорт, тиббиёт, таълим, профессионал спорт) ходимлари;

·        вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар;

·        ўриндошлик асосида ишловчи шахслар;

·        чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

·        уй ишчилари;

·        микрофирмаларда ва иш берувчи бўлган жисмоний шахсларда ишловчи шахслар.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Амалдаги тартибга кўра 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим эди.

Янги меҳнат кодексига кўра 18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Янги Меҳнат кодексига кўра, ходимларга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш институти киритилмоқда

Хизмат текшируви – ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги фактини, унинг содир этилишида ходимнинг айбини, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни, иш берувчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг хусусияти ва миқдорини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган текшириш ҳисобланади.

Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборатлиги кўрсатилмоқда.

Асосий – ходимга белгиланган меҳнат нормаларига (тариф ставкаларига, маошларга) кўра ҳақиқатда ишлаб берилган вақт ёки ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланади;

Қўшимча – қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади.

Адлия органларига қонунчиликда белгиланган тартибда якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Амалдаги таҳрирда судга мурожаат қилиш субъектлари таркибида мавжуд эмас эди.

Янги Меҳнат кодексига кўра, ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш чоғидаги кафолатлар белгилаб берилмоқда.

Оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари

·        технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши;

·        ишлар (хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги сабабли;

·        ташкилот тугатилганлиги муносабати билан ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши назарда тутилаётган ходимлар сонининг кўрсаткичларидан иборат.

Меҳнат шартномаси:

·        номуайян муддатга;

·        уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга тузилиши мумкин.

Амалдаги Меҳнат кодексида 5 йилдан кўп бўлмаган муддат белгиланган.

Янги Меҳнат кодексига кўра, ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги (кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида) белгиланмоқда.

Yangi Mehnat kodeksi bo’yicha tayyorlanagan videoroliklar Youbtubedagi havolalari bilan

1. Malaka oshirayotgan xodimning ish haqqi saqlanib qolinadimi? https://www.youtube.com/watch?v=ILJXFsRQUmo

2. Muddatli mehnat shartnomasini tuzish asoslari kengaytirildi, u nimalardan iborat? https://www.youtube.com/watch?v=QBY4IB7RDNE

3. Endi davlat bayramlari rasmiy dam olish kuniga to‘g‘ri kelsa, qo‘shimcha dam olish beriladi. https://www.youtube.com/watch?v=q_8ZRqT3v2c

4. Endi ishdan bo‘shatish nafaqasini ish beruvchida ishlagan ish stajiga qarab miqdori belgilanadi. https://www.youtube.com/watch?v=Y_rvg3z8_yc

5. Mehnat ta’tili 15 ish kuni o‘rniga 21 kalendar kuni belgilanda. https://www.youtube.com/watch?v=vkcc-AIzJiw

6. Bitta tashkilotda ko‘p yillik ish staji uchun qo‘shimcha ta’til berish tartibi joriy etildi. https://www.youtube.com/watch?v=Gkzi0a4zxY0

7. Mehnat kodeksiga asosan ish haqi qisman saqlanadigan ta’til berish tartibi belgilanda. https://www.youtube.com/watch?v=jIJtnclcG7M

8. Xodimga ish haqini kechiktirganlik uchun ish beruvchiga moddiy javobgarlig belgilanda. https://www.youtube.com/watch?v=1wGUxsuMh68

9. Ishga tiklash to‘g‘risidagi nizolar bo‘yicha sudga murojaat qilish muddati uch oy etib belgilandi. https://www.youtube.com/watch?v=iR8beXdMF5M

10. “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi” bobi Kodeksdan chiqarildi. Buning sababi nimada? https://www.youtube.com/watch?v=939NgO0I7ww 2

11. Mehnat shartnomasini taraflarning kelishuviga ko‘ra bekor qilish tartibi nimalardan iborat? https://www.youtube.com/watch?v=gW5IzrNeagU

12. Yangi tartibga ko‘ra dastlabki sinov muddati borasida qanday o‘zgartirilishlar kiritildi. https://www.youtube.com/watch?v=ThKj9G7SGyA

13. Kodeksga asosan tug‘ruqqacha parvarishlash uchun qo‘shimcha bo‘sh kunlar berilishi belgilandi. https://www.youtube.com/watch?v=qeQFtZLSrnU

14. Homiladorligi davrida muddatli mehnat shartnomasi muddati tugasa shartnoma muddati uzaytiriladimi? https://www.youtube.com/watch?v=u4xM-hqEk2g

15. Xususiy tashkilot xodimlariga ham homiladorlik nafaqasini to`lanadimi? https://www.youtube.com/watch?v=8Okw24rIVRc

16. Mehnat shartnomasini imzolashdan avval shartnomani shartlarini nimalariga eʼtibor berishim kerak? https://www.youtube.com/watch?v=LnBcIUpw9t4

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати