Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Уй-жой фонди ҳудудий инспекцияси ўрганишлар натижасида бошқарув ташкилотлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар оқибатида камомадлар аниқланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси 2019 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ–581-сон “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентнинг 2021 йил 19 майдаги ПҚ–5152-сон “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан, Тошкент вилояти Уй-жой фонди ҳудудий инспекцияси раҳбари Дониёр Аҳмедов томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Вилояти Уй-жой фонди ҳудудий инспекцияси ваколатлари ЎРҚ–581-сон Қонуннинг 12 моддасида қуйидагича белгилаб қўйилган:
– кўп квартирали уйларни, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш бўйича талабларга ва улардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги;
– белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйларнинг олд томонларини, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларининг тизимли равишда олиб борилиши;
– уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли хизматлар кўрсатишда техник тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;
– кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни амалга ошириш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
– кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ёки жойларнинг мулкдорларига — кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан техник фойдаланиш қоидаларининг ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг бузилиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан;
– уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — тегишли хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш ваколатлари берилади.
– Уй-жой фонди инспекциясининг қарорлари, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Уй-жой фонди ҳудудий инспекцияси томонидан қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жой объектларини (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) ва унга туташ ҳудудларни ҳамда кўп квартирали уй-жойлардаги муҳандислик ускуналарининг реконструкция қилинган тизимларини ўрганиш давомида қурилиш (реконструкция) лойиҳасидан четга чиқиш ҳолатлари бўйича аниқланган камчиликлар ёки ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар
– “Уй-Жой Сервис” УЖМШда ўтказилган текширишда 26 720 528 сўм;
– “Мурувват Гулшани” УЖМШда ўтказилган текширишда 94 765 024 сўм;
– “Охангарон Оқ йўл” УЖМШда ўтказилган текширишда 105 720 974 сўм;
– “Мурувват Гулшани” УЖМШда ўтказилган текширишда 73 016 750 сўм камомад аниқланди.
Янгийўл шаҳар
“Моҳир Коммуналчи” УЖМШда ўтказилган текширишда 21 614 000 сўм камомад аниқланди.
Зангиота туман
“Уй-жой Коммунал Қурилиш Сервис” УЖМШда ўтказилган текширишда 220 838 136 сўм камомад аниқланди.
Чирчиқ шаҳар
– “Чирчиқ Ғайрат Плюс” УЖМШда ўтказилган текширишда 242 374 949 сўм;
– “Сабина Плюс Сервис” УЖМШда ўтказилган текширишда 38 676 436 сўм;
– “Нурчи” УЖМШда ўтказилган текширишда 61 898 624 сўм;
– “Иттифоқ-Плюс Сервис” УЖМШда ўтказилган текширишда 146 625 000 сўм.
Паркент туман
– “Фидокор” УЖМШда ўтказилган текширишда 28 867 490 сўм;
– “Бунёд” УЖМШда ўтказилган текширишда 51 302 780 сўм камомад аниқланди.
Янгийўл туман
– “Аҳил Обод Уйлари” УЖМШда ўтказилган текширишда 70 633 800 сўм.
ЭСЛАТМА: Агар кўп квартирали уйда шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ёки атроф-муҳитга ҳақиқий хавф туғдирадиган ҳолатлар юзага келса, Уй-жой фонди инспекцияси бу ҳақда жойларнинг мулкдорларини ва кўп квартирали уйни бошқариш органини олдиндан хабардор қилган ҳолда фаолият юритади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сонли Қарори 1-иловаси 4-боб:
13-моддасига асосан, Биллинг тизими бошқариш органи ҳамда жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчилар ўртасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар, шунингдек, тўланган мажбурий бадал ва тўловлар, кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича бошқа маълумотлар алмашиш жараёнидан иборат.
Бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини биллинг тизими орқали амалга оширилиши мажбурийдир.
16-моддасига асосан, Бошқариш органи томонидан бошқарув фаолияти биллинг тизими орқали юритилиши Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Уй-жой фонди инспекцияси) томонидан кузатиб борилади.
Тошкент вилояти Уй-жой фонди ҳудудий инспекцияси ахборот хизмати