March 2, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Олмалиқ шаҳридаги бошқарув сервис компания(БСК)лари томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари учун умумий йиғилиш ўтказилмоқда.“Injener ramz” БСК мисоли (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 октябрдаги ЎРҚ–581-сонли “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига биноан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг ҳар йилги умумий йиғилиши календарь йил тугаганидан (янги йил бошлангандан) кейин олтмиш кундан кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши лозим деб кўрсатилиб ўтилган.

“GOLD SERVIS” БСК

Ушбу Қонун моддаси ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, Тошкент вилоятида мавжуд бошқарув сервис компаниялари(БСК) томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Бошқарув сервис компанияси(БСК)лари томонидан 2022 йил давомида мулкдорлардан ундирилган мажбурий тўлов бадаллари фольгоизол, ётиқ қувурлари, тик қувурлари, электр тақсимловчи қутилар, оқова қувурлари, қурилиш моллари, иссиқлик манбаи, электр энергияси, ободонлантириш, болалар майдончаси таъмири учун каби йўналишларида сарфланган харажатлари презентация кўринишда ҳавола этилмоқда.

“SMART LYUKS BUILD” БСК

Хусусан, Олмалиқ шаҳрида фаолият олиб бораётган 8 та: “Olmaliq kommunal servis”, “Injener ramz”, “Sihat-salomatlik stroy”, “Olmaliq taʼmirlash tiklash boshqaruv”, “BIG SKAN AS PLYS”, “GOLD SERVIS”, “SMART LYUKS BUILD”, “Mamlakat ona kelajak” бошқарув компаниялари томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига 2022 йилда амалга оширилган сарҳисоби ва 2023 йилда хизмат кўрсатиш фаолиятига доир иш-режалари бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Injener ramz” бошқарув сервис компанияси(БСК)

“Шошилоқ”, “Ойдин”, “Сўфи Оллоёр”, “Дўстлик”, “Чамбил”, “Увайсий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 37 та кўп қаватли уйларга “Injener ramz” бошқарув сервис компанияси 2020 йил декабрь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Кўп қаватли уйлар сони 37 та, 4 қаватли уйлар – 37 та умумий майдони 105186 квадрат метр 37 та уйнинг том қисми умумий майдони 47 102 квадрат метр шундан: Юмшоқ том қисмлари 34 та 44 582 квадрат метр, бетон қоплама том қисмлари 3 та 2 520 квадрат метр, ертўласи мавжуд уйлар 37 та, марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд уйлар 37 та, кириш йўлаклари 159 та, болалар майдончалари 14 та.

Бугунги кунда БСКда 17 нафар ишчи-ходимлар аҳолига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, 8 746 квадрат метр том қисми жорий таъмирланиб, ётиқ қувурлари 224 п/м, тик қувурлари 1144 п/м, оқова қувурлари 537 п/м алмаштирилиб, кириш йўлаклари таъмирланиб, электр қутилар янгисига алмаштирилиб, ертўладаги чиқиндилар тозаланиб, болалар майдончалар ўрнатилди.

2023 йил март ойидан 1 квадрат метр умумий майдон учун “Ойдин” ва “Шошилоқ” МФЙга қарашли кўп қаватли уйларнинг таърифи 1100 сум ҳамда “Сўфи Оллоёр” “Дўстлик” ва “Чамбил” МФЙга қарашли кўп қаватли уйларнинг таърифи 1000 сум, нотурар бино эгаларинг мажбурий тўлови 1600 сум этиб белгиланди.

БСК авария ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиши учун зарур бўлган моддий техника базасига эга. кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларнинг мурожаатларини 24/7 иш режимида қабул қилиш тизими йўлга қўйилган.

“Injener ramz” бошқарув сервис компанияси томонидан 2023 йил давомида кўп қаватли уйларда бажарилиши режалаштирилган ишлар қуйидагилардан иборат:

– таъмирланадиган уйлар сони – 24 та, шундан: Том қисмларини таъмирлаш – 16 та уй, 12060 квадрат метр;

– том қисмини шифер қопламаси билан қоплаш – 3 та уй 2520 квадрат метр;

– кириш йўлакларини таъмирлаш – 11та уй, 40 та подъезд;

– электр шитларни таъмирлаш – 9 та уй, 87 та щит;

– тротуарларга бетон ётқизиш – 3 та уй, 1020 квадрат метр майдон;

– фасадларни таъмирлаш – 1 та уй, 1716 квадрат метр майдон;

– элеватор таъмирлаш – 10 та уй 36 та элеватор;

– элеватор ўрнатиш – 4 та уй 4 дона элеватор.

“Injener ramz” бошқарув сервис компанияси презентациясини юклаб олиш.

ФОТОЛАВҲАЛАР:

“SMART LYUKS BUILD” БСК
“Sihat-salomatlik stroy” БСК
“Injener ramz” БСК
“GOLD SERVIS” БСК
“GOLD SERVIS” БСК
“Olmaliq kommunal servis” БСК
“GOLD SERVIS” БСК

Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ахборот хизмати