February 14, 2023
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Пискент туманида умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152 сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ Пискент туманида 2 та ҳожатхона мукаммал таъмирланди.
Пискент туманининг “Майлобод” МФЙ кўп қаватли 233 ва 235-сонли уй, “Ойбек” МФЙдаги кўп қаватли 24 ва 26-сонли уй мулкдорлари учун “Teplo Kommun Stroy-Montaj” МЧЖ томонидан умумфойдаланишдаги 2 та ҳожатхона мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Ҳожатхоналарнинг жами 110 квадрат метр полига кафель қопланди. Эшик ва ромлар пластик эшик-ромларга алмаштирилди.
Санитар-гигиеник талабларига риоя қилинган ҳолда қоғоз, пахта ва бошқа чиқиндилар учун ахлат қутилари жойлаштирилган.
Пискент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати