Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Олмалиқ шаҳридаги бошқарув сервис компания(БСК)лари томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари учун умумий йиғилиш ўтказилмоқда.“Sihat-salomatlik stroy” БСК мисоли (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Хабар берганимиздек, Тошкент вилоятида мавжуд Бошқарув сервис компанияси(БСК)лари томонидан 2022 йил давомида мулкдорлардан ундирилган мажбурий тўлов бадаллари фольгоизол, ётиқ қувурлари, тик қувурлари, электр тақсимловчи қутилар, оқова қувурлари, қурилиш моллари, иссиқлик манбаи, электр энергияси, ободонлантириш, болалар майдончаси таъмири учун каби йўналишларида сарфланган харажатлари презентация кўринишда ҳавола этилмоқда.
Хусусан, Олмалиқ шаҳрида фаолият олиб бораётган 8 та: “Olmaliq kommunal servis”, “Injener ramz”, “Sihat-salomatlik stroy”, “Olmaliq taʼmirlash tiklash boshqaruv”, “BIG SKAN AS PLYS”, “GOLD SERVIS”, “SMART LYUKS BUILD”, “Mamlakat ona kelajak” бошқарув компаниялари томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига 2022 йилда амалга оширилган сарҳисоби ва 2023 йилда хизмат кўрсатиш фаолиятига доир иш-режалари бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
“Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компанияси(БСК)
“Ибн-Сино”, “Тошкент”, “Богаро”, “Хамза”, “И.Каримов”, “А.Каҳҳор”, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 58 та кўп қаватли уйларга “Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компанияси 2021 йил январь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.
“Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компаниясининг даромад қисми:
– кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг мажбурий тўлов бадаллари;
– аҳолининг ташаббуси билан тўланадиган бир марталик тўлов;
– тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар маблағлари;
– маиший чиқинди олиб чиқишдан маблағлари.
“Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компаниясининг қўшимча даромад қисми:
– акфа пластик цехи маблағлари;
– шлакаблок ишлаб чиқариш цехи маблағлари;
Бугунги кунда БСКда 29 нафар ишчи-ходимлар: АУП – 4 киши, газэл.пайвандчи – 1 киши, чилангар – 10 киши, электр устаси – 2 киши, фаррош – 5 киши, назоратчи – 7 киши аҳолига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.
Моддий техника базаси: чиқинди ташувчи юк машина ISUZU – 3 дона, юк ташувчи автомашина Газ-53 – 2 дона, енгил автомашина Дамас (диспечер хизмати учун) – 1 дона, енгил автомашина Нексия – 1 дона.
Жумладан, 3 040 квадрат метр том қисми жорий таъмирланиб, совуқ сув қувурлари 1 487 п/м, иссиқ сув қувурлари 2 443 п/м, вентиллар 420 та алмаштирилиб, канализация тизими жорий 549 п/м, сув насослари, тарновлар, темир эшиклар, кириш йўлаклари таъмирланди.
Улуғбек кўчаси 96-; 98-; 102-; 104-; 106-сонли кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги (подъезд) жами 200 донадан ортиқ фрамуга қисмига АКФА пластик ромлари ўрнатилди.
Улуғбек кўчаси 80-; 84-; 88-кўп қаватли уйларда, А.Қаҳҳор кўчаси 1-; 30-уйларда иссиқлик тизимини меъёр ҳолатда циркуляция қилиниши учун жами 10 дона сув насослар ўрнатилди.
Улуғбек кўчаси 80-; 82-; 84-; 96-; 98-; 106-; 53-; 59-уйларда, Ҳ.Олимжон кўчаси 5-; 7-уйларда том қисми жами 2700 квадрат метр юмшоқ қопламали фольгоизол маҳсулоти билан жорий таъмирланди.
“Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компанияси томонидан 2023 йил давомида кўп қаватли уйларда бажарилиши режалаштирилган ишлар қуйидагилардан иборат:
• Том кисмини таъмирлаш – 11 та уй = 8520 квадрат метр;
• Қувур алмаштириш – 18 та уй=12254 п/м. (диаметр ҳар хил);
• Элеватор тизимини таъмирлаш – 4 та уй;
• Ертўла Марказий щитларни таъмирлаш-19 та уй=30 та щит;
• Кириш йўлакларини таъмирлаш-3 та уй=33 та йўлак;
• Фрамуга ўрнатиш (акфа) – 5 та уй =217 та фрамуга;
• Болалар майдончасини таъмирлаш- 8 та уй.
“Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компанияси презентациясини юклаб олиш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 октябрдаги ЎРҚ–581-сонли “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига биноан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг ҳар йилги умумий йиғилиши календарь йил тугаганидан (янги йил бошлангандан) кейин олтмиш кундан кечиктирилмаган ҳолда чақирилиши лозим деб кўрсатилиб ўтилган.
Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ахборот хизмати