Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Оҳангарон шаҳрида “Ohangaron kelajak zamin” БСК биноси фотоэлектр усулда электр энергияси ишлаб чиқаришдан фойдалана бошлади (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Маълумки қуёш нурини электромагнит тўлқинлари деб қараш мумкин. Квант назариясига асосан, электромагнит тўлқинларига нол массали элементар заррачалар – фотонлар деб қаралади.
Қуёш энергиясини фотоэлектрик энергияга қайта айлантириш асосида 1887 йилда Герс томонидан яратилган, ёруғлик фотонларинг баъзи бир металларнинг электронлари билан киришуви натижасида электронлар маълум миқдордаги энергияга эга бўладилар. Мана шу энергиядан фойдаланган ҳолда қуёш энергиясидан тўғридан-тўғри электроэнергия олиш мумкин. Бу жараёнга фотоэффект ҳодисаси дейилади.
Шундай килиб, фотоэлектр ячейкаларида ёруғлик нурланиш энергияси электр энергиясига айлантирилади. Фотоэлектр ячейкаларини тайёрлашда биринчи бўлиб моно ёки поликристалл кремнийдан фойдаланилган.
Кейинги вақтларда фотоэлектр ячейкалар аморф кремний, кадмий – теллурид ёки мис – индий-селиндан юпка плёнкалар шаклида тайёрлана бошлади. Уларнинг фойдали иш коэффитценти қарийб 8 фоизни ташкил этади, бироқ моно ёки поликристалл кремнийдан тайёрланадиган фотоэлектр ячейкаларга қараганда тайёрланиши арзонроқдир.
Мамлакатимизнинг бир қатор туман ва шаҳарларни энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш ва ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилмоқда.
Хусусан, Ҳукуматимиз томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг роли оширилмоқда.
Бинобарин, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида “Ohangaron kelajak zamin” бошқарув сервис компанияси (БСК) биносига қуёш панеллари ўрнатилди.
Ушбу қуёш панели 1 соатда 5 кв ишлаб чиқариш қувватига эга.
БСК томонидан бир соатда 2 кв электр энергияни сарфласа, 3 кв тежаш имкониятига эгадир.
Бу эса, 3 квни кўп қаватли уйларнинг ёритиш чироқларига йўналтириш имконини беради.
“Ohangaron kelajak zamin” бошқарув сервис компанияси (БСК) “Do‘stlik”, “Vatan”, “Guliston”, “Baxt”, “Yoshlik”, “Adolat”, “Nog‘ayqo‘rg‘on” МФЙларга, жумладан, 51 та уй 2348 та хонадонга 2021 йил 15 февралдан хизмат қилиб келмоқда.
– 22 та уйнинг 500 мерт ортиқ оқава сув қувурлари ва ичимлик сув тик қувурлари алмаштирилди;
– 6 та уйнинг фрамугаларига 60 та ойна қўйилди;
– 14 та уйнинг 3700 квадрат метр том қисми жорий ва мукаммал таъмирланди;
– 6 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникациялари;
– 52 та уйнинг 83000 квадрат метр туташ ҳудудлар ободонлаштирилди;
– 52 та уйнинг кириш эшикларига 147 та пружиналар;
– 30 та уйнинг кириш йўлакларига ҳаракат чироқлари (датчик движения) ўрнатилди;
– 22 та уйнинг 60 та сенсорли чироқ ўрнатилди;
Оҳангарон келажак замин” БСК 24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами 📲 70 64-5-53-53 орқали 100 дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу диспечерлик хизматига келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилиши билан бирга ҳудудларда мулкдорлар билан ўрганилган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жами 178 та кўп квартирали уйлардан 4 та бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади:
Оҳангарон шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати