Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича Чирчиқ шаҳар, Нур маҳалласида жойлашган Кимёгар боғида “Оммавий сайёр қабули” ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 2022 йил 28 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар, Нур маҳалласида жойлашган Кимёгар боғида “Оммавий сайёр қабули” ўтказилди.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳалим Холмахматов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Бархаёт Мелиев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги аппарат бошқаруви раҳбари Зулхумор Хамраходжаева, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Азларжон Садиков ҳамда вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Оммавий сайёр қабулида аҳолини қийнаб келаётган коммунал тизимидаги масалалар ва яшаш шароитини яхшилаш юзасидан муаммолар бўйича 25 та мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Азизжон Турдиев, Назила Джадилова, Велена Учаева, Тамсия Бабина, Арзи Муҳаммадиева, Алиса Айсарова, Муҳайё Ахмедова, Элдор Шерматов ва бошқа кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари томонидан “БСК фаолиятидан норозилик бўйича”, “Том қисми таъмирталаблиги”, “Иссиқлик тизими қувурлари тартиб билан сифатли қилинмаганлиги”, “Ичимлик суви босими пастлиги”, “Том қисмини таъмирталаблиги” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига мутасадди ташкилотлардан тегишли жавоблар олинди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбари Садиков Азлар Алимжанович ва Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари Ахмедов Дониёр Зиявутдиновичлар томонидан Куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказилиши ва куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этилиши юзасидан аҳолидан жами 16 та оғзаки ҳамда ёзма равишдаги мурожаатлар қабул қилиниб, фуқаролар томонидан кўп хонадонли уйлар ва кўп хонадонли уйларга туташ бўлган ер майдонларини ободонлаштирилиши борасидаги муаммолар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Ушбу ташкил этилган “Оммавий сайёр қабул” натижасида аҳолилар томонидан қилинган мурожаатлар натижасига кўра, 6 та Чирчиқ шаҳар МЧЖ шаклидаги Бошқарув сервис компаниялари ва УЖМШ раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва бириктирилган ҳудудда вужудга келган муаммоларга йўл қўйганлик юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 159 моддаси 1 ва 2 қисмлари бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.
Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида асос солган янги тизим — ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ўзбекона ҳаёт фалсафаси ва миллий давлатчилик мактабига хос барҳаёт анъаналарнинг янги тараққиёт босқичи бўлиши билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги стратегик мақсадларга эришишнинг қудратли воситасига айланмоқда.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати