Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Зангиота тумани “Катта чинор” МФЙда “RAVNAQ-PLUS-SERVIS” БСК томонидан 9- ва 10-кўп қаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Зангиота тумани “Катта чинор” МФЙдаги Госнити кўчаси 9- ва 10-сонли кўп қаватли уйлар 1988 йилда қурилган бўлиб, 4 қаватли, 4 та йўлакли, 424 хонадондан иборат.
“RAVNAQ-PLUS-SERVIS” бошқарув сервис компанияси(БСК) томонидан 350 квадрат метр шифер қопламали маҳсулоти билан 9- ва 10- сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирланди.
“RAVNAQ-PLUS-SERVIS” бошқарув сервис компанияси(БСК) “Катта чинор” MFYдаги 10 та 4 қаватли уйларга, жумладан, 424 та хонадонга 2021 йил август ойидан хизмат қилиб келмоқда.
Бошқарув сервис компанияси кўп қаватли уйларга қуйидаги ишларни хизмат кўрсатди:
– 3 та уйнинг 125 п/мерт оқава сув қувурлари ва ичимлик сув тик қувурлари алмаштирилди;
– 6 та уйнинг 2200 квадрат метр том қисми жорий ва мукаммал;
- 10 та уйнинг электр шитлари жорий ва мукаммал таъмирланди;
– 2 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникациялари;
– 10 та уйнинг 19000 квадрат метр туташ ҳудудлар ободонлаштирилди;
– 10 та уйнинг кириш эшикларига 40 та пружиналар;
– 10 та уйнинг кириш йўлакларига ҳаракат чироқлари (датчик движения) ўрнатилди;
Маълумот учун, Тошкент вилояти Зангиота туманида жами 106 та кўп квартирали уйларга 5 та бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади:
Зангиота тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ахборот хизмати