Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Оққўрғон туманида мавжуд кўп квартирали уйларда Президент маслаҳатчиси бошчилигида вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларидан таркиб топган Ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв томонидан давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини йўлга қўйиш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, шунингдек, аниқланган муаммоларни тизимли таҳлили қилиш ва бартараф этишга катта эътибор бериб келинмоқда.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда “маҳаллабай” ишлаш орқали ҳудуд аҳолисининг муаммоларини ҳал этиш мақсадида, Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигида вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳи аъзоси Зулхумор Хамраходжаева, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Азларжон Садиков ҳамда вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбар ходимлари 4 та сектор кесимида туманда мавжуд кўп квартирали уйлар ва ҳар бир хонадоннинг шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Оққўрғон туманининг 4 та сектор ҳудудидаги 6 та МФЙларда 866 та хонадондан иборат 47 та (43 та 2 қаватли, 4 та 4 қаватли) кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, ушбу уйлар “Марварид мунис профессионал” бошқарув сервис компаниясига бириктирилган. Шу жумладан:
1-сектор ҳудудида - 2 та ( 2 қаватли );
2-сектор ҳудудида - 9 та (5 та 2 қаватли, 4 та 4 қаватли);
3-сектор ҳудудида - 5 та ( 2 қаватли );
4-сектор ҳудудида - 31 та ( 2 қаватли ).
1-Сектор бўйича
Оққўрғон туманининг 1-сектор ҳудудидаги 1 та МФЙда 48 та хонадондан иборат 2 та 2 қаватли уйлар мавжуд.
“Марварид мунис профессионал” бошқарув сервис томонидан жорий давомида амалга оширилган ишлар:
“Уста Нормат” МФЙ Яралихаджаев кўчаси 61 кўп қаватли уйнинг 250 метр квадрат ва Яралихаджаев кўчаси 59 кўп қаватли уйнинг 300 метр квадрат том қисми жорий таъмирланди.
2-Сектор бўйича
2-сектор ҳудудидаги 1 та МФЙда 192 та хонадондан иборат 9 та (5 та 2 қаватли, 4 та 4 қаватли) уйлар мавжуд.
“Бирлик” МФЙ Ойбек кўчасида яшовчи Турғунбоева Дилдора, Низомий кўчаси 44-уй 2-хонадонда яшовчи Тоирова Захро Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти Перенатал марказига даволаниш учун юборилди.
Бошқарув сервис томонидан жорий давомида амалга оширилган ишлар:
“Бирлик” МФЙ Гулбахор кўчасидаги 44-; 45-сонли кўп қаватли уйларнинг оқова сув қувурлари жорий таъмирланди.
3-Сектор бўйича
3-сектор ҳудудидаги 2 та МФЙларда 88 та хонадондан иборат 5 та 2 қаватли уйлар мавжуд.
Бошқарув сервис томонидан жорий давомида амалга оширилган ишлар:
“Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 1 ва 3-сонли кўп квартирали уйларда жами 820 метр квадрат том қисми жорий таъмирланди.
4-Сектор бўйича
4-сектор ҳудудидаги 2 та МФЙларда 532 та хонадондан иборат 31 та 2 қаватли уйлар мавжуд.
“Мустақиллик” МФЙ Мустақиллик кўчаси 21-уй 1-хонадонда яшовчи Мячинин Владимир Тошкент шаҳридаги Соматика шифохонасига жойлаштирилди.
“Мустақиллик” МФЙ Мустақиллик кўчаси 17-уй 10-хонадонда яшовчи Артикова Умида, Мустақиллик кўчаси 9-уй 9-хонадонда яшовчи Бердиқулова Илмира ҳамда “Султонобод” МФЙ Султонобод кўчаси 54-хонодонда яшовчи Абдуллаев Сайдулланинг 2 нафар фарзанди даволаниш учун шифохонага юборилди.
Бошқарув сервис томонидан жорий давомида амалга оширилган ишлар:
“Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-; 6-; 7-; 8-; 9-; 34-сонли кўп квартирали уйларнинг 6 минг метр квадрат том қисмлари мукаммал таъмирланган.
Маълумот учун, Туман бўйича 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар:
Туманда куз-қиш мавсумига таёргарлик кўриш мақсадида Президент Администрациясининг 24-сонли баённомасига асосан “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-; 6-; 7-; 8-; 9-; 34-сонли кўп квартирали уйларнинг 6 минг метр квадрат том қисмлари мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари, бошқарув сервис компанияси томонидан “Уста Нормат” МФЙ Яралихаджаев кўчаси 61 кўп қаватли уйнинг 250 метр квадрат, Яралихаджаев кўчаси 59 кўп қаватли уйнинг 300 метр квадрат, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 1 ва 3 кўп квартирали уйларда жами 820 метр квадрат том қисми жорий таъмирланди.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати