Кўп хонадонли уйлар фаолияти
August 26, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: “Энергетик ” ва “Бредж сервис” УЖМШлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русча

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг топшириғига биноан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 192 та кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига таёргарлик кўриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, Қибрай туманидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатуви “Энергетик ” ва “Бредж сервис” УЖМШлар томонидан жами 10 та кўп квартирали уйларнинг 1000 кв.м том қисмларини жорий таъмирлаш, 10 та уйларнинг ертўла муҳандислик коммуникация тармоқларини янгилаш, 15 та уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш ҳамда 30 та темир эшикларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, куз-қиш мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида худуддаги кўп квартирали уйлардаги авария ҳолатларини бартараф этиш учун фалгаизол қопламалари, пластик қувурлар, зулфинлар, эмулция ва бўёқлардан иборат моддий техник базасини яратиш тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланди.

Хусусан, “Фаровон” МФЙ худудидаги 3-уйнинг қуйидаги ҳолатлари мавжуд:

– том қисмидаги тунука қопламаси носоз ҳолатда;

– электр шитларини тартибга келтириш;

– уйларнинг туташ ҳудудларидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш зарур.

4-уйнинг қуйидаги ҳолатлари мавжуд:

– кириш йўлаклари таъмирталаб;

– ертўла қисмидан қисман сув ўтмоқда;

– электр шитлари тартибга келтириш лозим.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бошқарма ходимлари томонидан тегишли масъулларга аниқ муддатлар белгиланган ҳолатда топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Кўп қвартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш” бўлими