Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Халқ қабулхонаси билан биргаликда “Жисмоний ва юридик шахслар”дан келиб тушаётган мурожаатларни мониторинги бўйича семинар ташкил этилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Главная страница
2022 йил 13 сентябрида “Тошкент вилояти Ёшлар маркази” биносида Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошчилигида Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси, Тошкент вилояти марказий банки, Тошкент вилояти Уй-жой фонди инспекцияси ҳамда Тошкент вилояти “Issiqlik manbai” ИЧБ ДУКлар билан ҳамкорликда “Жисмоний ва юридик шахслар”дан келиб тушаётган мурожаатларни мониторинги бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллайев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2022 йил 19 августдаги 218-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси билан биргаликда “Жисмоний ва юридик шахслар”дан келиб тушаётган мурожаатларни қонунда белгиланган муддатлардла кўриб чиқилиши, уларга белгиланган тартибда жавоб хатлари йўлланиши ва мониторинг юритилишини ташкиллаштириш, шунингдек, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш чораларини кўриш, улар томонидан киритилаётган мурожаатларни ижобий ҳал этиш орқали аҳолининг коммунал соҳага бўлган ишончини янада ошириш мақсадида тизимни янада такомиллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб, келиб тушган мурожаатлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
Жумладан, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг тасарруфидаги корхоналарга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 2022 йил 8 ой давомида Ўзбекистон Республикаси Виртуал қабулхонасидан жами 895 та келиб тушган бўлиб, шундан, 219 та мурожаатлар Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИCҲБ ДУКга, 35 та мурожаатлар “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” МCҲЖга, 641 та мурожаатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармага тегишли.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг тасарруфидаги корхоналарга келиб тушган 895 та мурожаатларнинг 411 таси ижобий ҳал қилинган, 404 тасига ўрнатилган тартибда ҳуқуқий маълумот берилган, 52 тасига тушунтириш берилган, 5 та мурожаатлар тугатилган, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 1 та мурожаат рад этилган ҳамда 21 та мурожаатлар бугунги кунда ўрганиш жараёнида.
Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 895 та мурожаатларнинг 180 таси Президент Aдминистрацияси, 676 таси Тошкент вилоят Халқ қабулхонаси, 29 таси Олмалиқ шаҳар Халқ қабулхонаси назоратчи ташкилот ҳисобланиб, 17 та мурожаат Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган, 17 та мурожаатларнинг 7 таси ижобий ҳал қилинган, 8 тасига ўрнатилган тартибда ҳуқуқий маълумот берилган, 1 тасига тушунтириш берилган.
Таҳлил қилинганда 895 та мурожаатларнинг 457 таси Уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ва унинг кўрсатган хизматлари, 273 таси Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти, 34 таси Оқова сув (канализация) хизмати, 30 таси Ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, 20 таси турар жойларни сақлаш ва таъмирлаш, 81 таси бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатлар ҳудудлар ва тизим ташкилотлари кесимида таҳлил қилинганда, 219 та мурожаатлар Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИCҲБ ДУКдан, Aнгрен шаҳрида 206 та, Бекобод шаҳрида 78 та, Чирчиқ шаҳрида 224 та, Олмалиқ шаҳрида 124 та, Янгийўл шаҳрида 60 та, Охангарон шаҳрида 24 та, Нурафшон шаҳрида 20 та, Бекобод туманида 3 та, Янгийўл туманида 22 та, Ўртачирчиқ туманида 4 та, Охангарон туманида 6 та, Бўка туманида 7 та, Бўстонлиқ туманида 25 та, Қибрай туманида 27 та, Қуйи Чирчиқ туманида 4 та, Оққўрғон туманида 3 та, Паркент туманида 14 та, Пискент туманида 2 та, Тошкент туманида 2та, Чиноз туманида 12 та ва Юқоричирчиқ туманида 3 тани ташкил етмоқда.
Шунингдек, Виртуал қабулхонадан келиб тушган жами 895 та мурожаатлардан, 219 та мурожаат Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИCҲБ ДУК томонидан кўриб чиқилиб, 15 таси такрорий мурожаат, 11 таси кечиктириб ёпилган, 3 таси 30 кундан кечиктириб ёпилган, 35 та мурожаат “Олмалиқ Иссиқлик манбаи” Давлат корхонаси томонидан кўриб чиқилган бўлиб, 1 та такрорий мурожаат, 1 таси кечиктириб ёпилган, 641 та мурожаат бошқармага тегишли мурожаатларнинг 8 таси такрорий ва 47 таси кечиктириб ёпилганлиги айтиб ўтилди.
Жорий йил энг кўп мурожаатлар келиб тушган Чирчиқ шаҳар (Д.Хамдамов)да 234 та шундан 54 таси муддати ўтиб ижро этилган, Aнгрен шаҳар (К.Каримов)да 216 та шундан 22 таси муддати ўтиб ижро этилган, Олмалиқ шаҳар (Б.Шарипов)да 134 та шундан 84 таси муддати ўтиб ижро этилган, Бекобод шаҳар (Б.Саттаров)да 78 та ҳамда Янгийўл шаҳар (О.Хакимов)ларда 60 та шундан 27 таси муддати ўтиб ижро этилган. Мурожаатлар ортиб бораётганлиги, муддати бузиб бажарилаётганлиги сабабли ушбу бўлим бошлиқлари мурожаатларни камайтириш, сифатли бажарилишини таъминлаб, такрорий мурожаатларга айланишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси вакили Шукурова Муҳайё Муқумжоновна сўзга чиқиб мурожаатлар келиб тушувчи тизим хақида барча маълумотлар бериб, фуқаролар билан ишлашда муддатларга диққатни қаратиш, фуқароларга нисбатан ҳушмуомилалик билан ёндашган ҳолда мурожаатларини ижобий ҳал этиш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллайев сўзга чиқиб, Тошкент вилоятида мавжуд жами 143 млрд. сўм кредит маблағларининг бугунги кунда 102 млрд. сўм кредит маблағлари музлатилгани қолган 41 млрд. сўм кредит маблағларини музлатиш ишлари жараёндалигига тўхталиб ўтди.
Жумладан, Юқоричирчиқ тумани (Ж.Норматов) 0%, Бекобод тумани (И.Султанов) 0% ҳамда Чиноз тумани (И.Бекташев) 0% томонидан бугунги кунга қадар кредитларни музлатиш ишлари умуман амалга оширилмаганлиги ва Пискент тумани (У.Ерматов) 35%, Қибрай тумани (Ш.Ергашев) 12% ҳамда Оҳангарон шаҳар (Б.Фозилхонов) 20% бажарилганлиги сабабли ушбу бўлим бошлиқлари ва бош мутахассисларига жорий йилнинг сентябрь ойи якунига қадар кредит музлатиш ишларини 100%га бажариш бўйича огоҳлантирилди.
Кредитларни музлатишда ва Бошқарув сервис компанияларида ҳудудий банклар билан юзага келаётган муаммолар юзасидан Тошкент вилояти Марказий банки вакили У.Матбобойев сўзга чиқиб, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимларига ҳудудий хизмат кўрсатувчи банклар билан юзага келаётган кредитларни музлатишда зарур бўладиган ҳужжатлардан ташқари ортиқча ҳужжат сўраш холатлари, Бошқарув сервис компаниялари оғир тоифадаги ширкатларни қабул қилиб олишда юзага келаётган дебитор-кредитор қарздорликлар рўйхати олишда маълумотлар сунъий равишда собиқ ширкатлар томонидан йўқ қилиб юборилиши ва шу сабабли маълумотларда тафоввуд юзага келиши олдини олиш юзасидан ҳудудий хизмат кўрсатувчи банклардан дебитор-кредитор қарздорлик маълумотларини олишда ёрдам бериши ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, Халқ банки ҳамда Ҳамкор банклар билан юзага келаётган кредитларни музлатишда ишларни амалга оширмаётганганлиги юзасидан ой якунига қадар ушбу банклар ва уларнинг филиалларига керакли кўрсатмалар берилиб, ишлар бошланишини билдирди.
Бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллайев томонидан кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарлик мавзуси юзасидан Тошкент вилояти Уй-жой фонди ҳудудий инспексияси бошлиғи Дониёр Aхмедов билан биргаликда жорий йилнинг 13-сентябрь кунидаги 68-сонли “Қўшма буйруқ” ишлаб чиқилиб, буйруққа кўра ҳудудларда дастурлар асосида куз-қиш мавсумига олиб борилган ишларнинг бажарилиш даражаси, сифатлилиги ҳамда маълумотларнинг аниқлик даражаси ишчи гуруҳ ёрдамида ўрганилиши ҳақида айтиб ўтилди.
2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан Чиноз тумани (И.Бекташев), Нурафшон шаҳар (Х.Ташметов), Ўртачирчиқ тумани (З.Ташхаджайев), Қуйичирчиқ тумани (Б.Бердикулов), Бекобод тумани (И.Султонов), Қибрай тумани (Ш.Эргашев), Оққўрғон тумани (Қ.Давлатов) ҳамда Пискент тумани (У.Эргашев)лар томонидан дастурлар ижроси юзасидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги сабабли куз-қиш мавсумига тайёргарликни тез фурсатларда ва сифатли якунлаш топшириғи берилиб, топшириққа сусткашлик билан ёндашган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Бошқарма бошлиғи Сардоро Убайдуллайев томонидан “Менинг уйим” Биллинг тизими юзасидан дебитор қарздорликни ундиришда кўрсаткичи энг паст бўлган Ўртачирчиқ тумани (З.Ташхаджайев), Бўстонлиқ тумани (Х.Хусанов), Чиноз тумани (И.Бекташев), Пискент тумани (У.Эргашев), Қибрай тумани (Ш.Эргашев), Бўка тумани (A.Хусанов) ҳамда Бекобод тумани (И.Султонов)лар тушумларни кўтариш бўйича бошқарма томонидан керакли амалий ёрдамлар берилиши ҳақида айтиб ўтиб, Тошкент вилояти Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳудудлардаги қарздорлиги катта бўлган мулкдорларни суд орқали тўловларни ундириш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини ва бундан кейин ҳам тушумларда ўзгариш қилмаган туман ва шаҳар бўлим ходимларига таъсирчан чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда ишларни ташкил етишни жадаллаштириш ҳамда дебитор қарздорликни қисқартириш учун зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтди.
“Менинг уйим” Биллинг тизими орқали тўловларни амалга ошириш орқали шаффофлик эришиш муҳум аҳамиятга эга эканлиги сабабли тизим орқали мажбурий бадал тўловларини фақатгина тизим орқали айлантириш мақсадга мувофиқлиги, лекин айрим туман ва шаҳар бўлимлари томонидан ушбу топшириққа совуққонлик билан ёндашилаётганлиги сабабли Ўртачирчиқ тумани (З.Ташхаджайев), Бўстонлиқ тумани (Х.Хусанов), Чиноз тумани (И.Бекташев) ҳамда Пискент тумани (У.Эргашев)лар кўрсаткичи қониқарсиз даражада паст эканлиги ва жорий йилнинг сентябрь ойи якунига қадар тушумлар кўрсаткичини кўтариш хақида огоҳлантирилди.
Бошқарма бошлишғи Сардор Убайдуллайев томонидан Бошқарманинг AКТ ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси (О.Махмудов)га “Менинг уйим” Биллинг тизимидаги барча ишларни якунлаш бўйича 2022 йилнинг сентябрь ойи якунига қадар тугатиш юзасидан огоҳлантирилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан “Иссиқлик тизимини босим остида ювиш бўйича” туман ва шаҳарларда олиб борилган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан: Қибрай тумани (Ш.Эргашев) 11%, Янгийўл шаҳар (О.Ҳакимов) 53% ҳамда Олмалиқ шаҳар (Б.Шарипов) 60% гагина бажариб режадан ортда қолишаётганлиги ва Иссиқлик тизимини босим остида ювиш ишларини жадаллаштирган ҳолда жорий ой якунига қадар якунлаш бўйича қатъий огоҳлантирилди.
Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИCҲБ ДУК бошлиғи Ойбек Очилов томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар бўйича қисқа маълумот ўқиб эшиттирилиб, туман ва шаҳар коммунал бўлимлари томонидан уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, ишларни жадаллик билан биргаликда давом эттиришини билдириб ўтди.
Навбатдаги масала юзасидан фаолияти қониқарсиз бўлган Бошқарув сервис компаниялари танқид остига олиниб, Тошкент вилояти Уй-жой фонди инспексияси билан ҳамкорликда уларни фаолияти қайта ўрганилиб, ўсиш қилмаган Бошқарув сервис компанияларни тугатиш чоралари кўрилиши ҳақида маълум қилинди.
Шу жумладан, Чирчиқ шаҳридаги “Мумтоз сервис” БСК томонидан йил бошидан буён 1 дона 2 қаватли уйнинг том қисми ёпилмай келинаётганлиги фуқароларнинг кескин этирозларига сабаб бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Aнгрен шаҳридаги БСКлар қўнимсизлиги, Олмалиқ шаҳридаги “Меҳрибон она” БСК ноқонуний равишда яъни фаолияти қониқарсиз бўлган ширкат БСКга ўзгартириб олинганлиги ҳақида айтиб ўтилиб, Тошкент вилояти Уй-жой фонди инспексияси томонидан ўрганиб берилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Умумий бўлим бошлиғи Сардор Неъматхонов томонидан 2021 йилга нисбатан “mjko.ijro.uz” тизими орқали келаётган хат-ҳужжатлар сони 3 баробарга ошганлиги сабабли ижро муддатини бузлиши олдини олиш бўйича туман ва шаҳар бўлимлари масъул ходимларига керакли кўрсатмалар берилиб, тизимда муддатини бузаётган Aнгрен шаҳар (К.Каримов) 7 та хат, Олмалиқ шаҳар (Б.Шарипов) 8 та хат, Ўртачирчиқ тумани (З.Ташхаджайев) 15 та хат, Қибрай тумани (Ш.Эргашев) 14 та хат, Оққўрғон тумани (Қ.Давлатов) тизимга умуман кирилмаган, Юқоричирчиқ тумани (Ж.Норматов) 1 та хатларни зудлик билан кўриб чиқиб, бажариш ишларини ташкиллаштириш ҳамда ушбу ҳолат қайтарилган тақдирда “Ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилиши тўғрисида шахсан бошқарма бошлиғи томонидан қатъий огоҳлантирилди.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати