September 15, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси январь-август ойларида Бошқарув ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилди (Фото)

Бош саҳифа | Главная страница

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат томонидан қабул қилинган Фармон, Қарор ва Давлат дастурларида коммунал соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, дастурларда белгиланган параметрларга эришиш натижадорлиги, УЖМШларнинг кредит қарздорликларини муддатини узайтириш (пролонгация) дебитор қарздорликни ундириш ҳамда оғир тоифадаги ширкатлар фаолиятини тугатиш ва бошқарув сервис компанясига бириктириш ишларини жаддаллаштириш, Марказий иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнининг ички иссиқлик тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш (босим остида ювиш), “Менинг уйим” биллинг тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар, Коммунал соҳа бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ижроси каби масалалар бўйича жорий йилнинг январь-августь ойлари натижалари ҳамда йил якуни учун устувор вазифалар таҳлилига оид йиғилиш ўтказилди.

Бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сонли Қарорнинг 2-, 3-иловаси, марказий иссиқлик тизими, “Ijro.gov.uz” тизимида, коммунал соҳага оид жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда “Менинг уйим” биллинг тизимини ижроси юзасидан Тошкент вилояти ортда қолаётган ишларнинг барчаси назоратсиз ва ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ҳолатлари аниқланаётганини кескин танқид қилди.

Коммунал соҳада амалга оширилган ишлар натижадорлиги, Президент Фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастурлари ҳамда Қарорларда белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати қониқарсиз эканлиги юзасидан тўхталиб ўтди.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида олиб борилаётган ишларга қарамасдан, ўтган давр мобайнида айрим тегишли ходимлар етарли даража иш ташкил эта олмаганликлари ёки ўзларига юкланган вазифаларга масъулиятсизлик билан ёндашаётганликлари натижасида Давлат дастурларида белгиланган кўрсаткичлар бажарилмаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, вилоят бўйича мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича тегишли раҳбарлар шу вақтга қадар тўғри хулоса чиқариб олмагани кескин танқид қилинди.

Бошқарма бошлиғи йиғилиш қатнашчиларига Ҳукумат томонидан белгиланган топшириқларда ортда қолаётган масалалар ижросини таъминлаш ишларини жадаллаштириш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари Mансур Худайқулов сўзга чиқиб, 2022 йил иссиқлик таъминоти соҳасида кўп квартирали уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, берилган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар тўғрисида гапириб ўтди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари марказий иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнининг ички иссиқлик тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ундан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш коммунал соҳадаги энг муҳим йўналишлардан бири саналиши тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Хусусан:

Марказий иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнинг иссиқлик тизимини босим остида ювиш бўйича Ангрен шаҳрида 528 та уйдан 441 таси (33%), Олмалиқ шаҳар 636 та уйдан 357 таси (34%), Чирсиқ шаҳар 563 ta уйдан 348 таси (14%), Янгийўл шаҳар 70 та уйдан 37 таси (52%), Қибрай тумани 45 та уйдан 40 таси (21%),  ишлар тўлиқ амалга оширилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Бугунги кунда вилоят бўйича жами 4 929 ta кўп квартирали уйлар мавжудлиги, уларга 23 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва 72 та бошқарувчи ташкилотлар хизмат кўрсатиб келишини айтиб ўтди.

Хусусан:

– 23 та кўп квартирали уйлар ширкатларда («оғир» тоифадаги ширкатлар тасарруфидалиги; 113 та), 4374 таси эса бошқарувчи ташкилотлар тасарруфида, 27 таси ўзини ўзи бошқаришда ва 330 таси бошқа ташкилотлар балансида эканлиги;

– ҳозирда 23 ta ширкатларнинг 13 таси “оғир” (113 ta уйлар), ва 10 таси “яхши” (85 та уйлар) тоифадаги ширкатларни ташкил этиши, ўтказилган таҳлил ва мониторинги натижаларига кўра йил бошидан бугунги кунга қадар ўзини ўзи бошқариш усулидаги кўп квартирали уйлар сони 27 тани ташкил қилишини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Бўка, Пискент, Ўртачирчиқ, ҳамда Қибрай туманида бошқарув сервис компаниялари ташкил этилган бўлсада бўлим раҳбарлари томонидан назорат қилинмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилган

Ўрганиш натижаларига кўра, вилоят бўйича “Менинг уйим” тизими орқали жами 9 млрд 895 млн сўм пул маблағи айланган бўлиб, ҳудудларда йиғилган мажбурий бадаллар “Менинг уйим” биллинг тизими орқали келиб тушган маблағлар билан солиштирганда, Ангрен 57%, Охангарон 67%, Янгийўл 43%, шаҳар ва Ўртачирчиқ 0%, Бўка 17%, Бўстонлиқ 0%, Қибрай 5%, Пискент 5%, Оққўрғон 28, Паркент 28%, Чиноз 50%, туманларида биллинг тизими орқали мажбурий бадал тушумлари айланмаси жуда паст кўрсаткичда эканлиги бу борада ҳам шаҳар, туман бўлими бошлиқлари ишларни режа асосида ташкил қилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Xумора Пардаева сўзга чиқиб, 2022 йил бошидан mjko.ijro.uz электрон ҳужжатлар айланиш тизими орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида ҳисобот берди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва шаҳар, туман бўлимларининг mjko.ijro.uz электрон ҳужжатлар айланиш тизими орқали жорий йил давомида жами 926 та мурожаатлар юборилган бўлиб (янги келиб тушган, ижрога қайтарилган), шундан 879 таси ижроси ўз муддатида таъминланган, бироқ шаҳар, туман бўлимлари масъуллари томонидан mjko.ijro.uz электрон ҳужжатлар айланиш тизими орқали 259 таси муддати кечикитириб киритилган, 47 таси жараёндалиги ҳақида айтиб ўтилди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис ҳисоботида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларга масъулият билан ёндашган ҳолда уларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, муаммоларни ҳал этиш ва такрорий мурожаатлар келиб тушиши олдини олиш чоралари кўрилаётганлиги ва масалаларни тезкор ҳал этиш юзасидан назорат ишлари жойларда кучайтирилмаганлиги амалдаги қонунчиликда кўрсатилган талаблар асосида иш фаолиятини олиб бормаётган тизим ташкилотидаги раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан бошқарма бошлиғи томонидан таъсирчан чоралар кўрилиши юзасидан тўхталди.

“Менинг уйим” биллинг тизими бўйича Ахборот коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи Oтабек Махмудов сўзга чиқиб, 2022 йилда коммунал соҳага ахборот технологиялари (АКТ) жорий этилишининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида ҳисобот берди.

Жумладан, вилоят ҳудудларидаги кўп квартирали уй-жойларнинг хонадонлар маълумотлари базасини автоматик шакллантириш бўйича Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланганлиги ҳамда ягона манзиллар реестри билан интеграция қилиниб, ахборот тизимларига уланганлиги ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформа орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш мақсадида технологик йўриқнома ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги ҳамда биллинг тизими Марказий банкнинг клиринг “МУНИС” тизимига интеграция қилиниб, мажбурий бадалларни тижорат банклари кассаларидан қабул қилиш имконияти яратилганлигига тўхталиб ўтди.

2022 йилда коммунал соҳада амалга оширилган ишлар натижадорлиги, Президент Фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастурлари ҳамда қарорларида белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар ҳамда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифаларнинг амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасидан келиб чиқиб ишлар ташкиллаштириш белгилаб берилди.

Йиғилиш сўнгида Бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан бошқарма ва туман-шаҳар бўлим ишчи ходимларни табриклаб, “Вилоятимизнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тармоғининг юксалиш йўлидаги самарали хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги” байрами муносабати билан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати