April 19, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Янгийўл туманида 118 та кўп квартирали уйларга “Mumtoz Servis Yangiyo‘l tumani” бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келмоқда  (Фото) 

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ўзбекистон бекати”, “Гулбахор”, “Навбахор”, “Кўкаламзор”, “Ахил ”, “Халкобод”, “Хўжаобод”, “Умид”, “Шодлик”, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 118 та кўп қаватли уйлардан 3 428 та хонадонга “Mumtoz Servis Yangiyol tumani” бошқарув сервис компанияси 2021 йил май ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Шодлик” МФЙ, Самарқанд кўчаси №26, №30, №32, “Кўкаламзор” МФЙ Ёшлик кўчаси №6, №8 “Гулбахор” МФЙ Ш.Рашидов кўчаси №1, №7, №9, №10 №11, №13 ва №31 кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига 280 та дона ҳаракат чироқлари (датчик движения) ўрнатилди.

“Ўзбекистон бекати” МФЙ ҳудудида, “Гулбахор” МФЙ Ш.Рашидов кўчаси №8, №1а,№2а кўп қаватли уйлар, “Шодлик” МФЙ Самарканд кўчаси №49 кўп қаватли уй, “Навбахор” МФЙ Гулбахор кўчаси №18 уйларда 2480 п/м Ø100 ётиқ сув оқава қувурлари пластик қувурларга алмаштирилди.

Айнан шу ҳудудларда 1640 п/м диаметри Ø100 ва Ø32 тик сув оқава ва сув қувурлари алмаштирилди. Уйларнинг фасад қисмилари жорий таъмир қилинмокда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Янгийўл туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати