Кўп хонадонли уйлар фаолияти
October 7, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бекобод шаҳридаги кўп қаватли уй-жойлар 2022–2023 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида муаммолар бартараф этилмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Главная страница

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида 491 та кўп квартирали уйларга 7 та: “SIRDARYO-11” МЧЖ, “NUR-CLASSIC-SERVIS” МЧЖ, “BAXTIYOR-CLASSIC-SERVIS”, “INVEST-TA’MIR-077” МЧЖ, “KOMMUNAL-TEX-CONSULT-SERVIS” МЧЖ, “BEKOBOD DOM SERVIS” МЧЖ, “BEKOBOD-IDEAL-KOMMUNAL-SERVIS” МЧЖ Бошқарув сервис компаниялар хизмат қилади.

Жумладан, Бекобод шаҳрида 35 та маҳалла фуқаролар йиғини (14 781 та хонадон ва 47 121 нафар аҳоли) мавжуд бўлиб, шундан 23 та маҳаллаларда 491 та кўп қаватли уйлар (172 та 2 қават, 10 та 3 қават, 247 та 4 қават, 47 та 5 қават, 14 та 7 қават ва 1 та 9 қават) жойлашган. Мазкур уйларга 7 та кўп қаватли уй-жойларга Бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади.

1-сектор ҳудудида 119 та кўп қаватли уйлар

2-секторда 91 та кўп қаватли уйлар

3-сектора 176 та кўп қаватли уйлар

4- сектора 105 та кўп қаватли уйлар

1-сектор ҳудудида 119 та кўп қаватли уйларга 4 та Бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади:

1)     “KOMMUNAL-TEX-CONSULT-SERVIS” МЧЖ

2)     “BEKOBOD-IDEAL-KOMMUNAL-SERVIS” МЧЖ

3)     “BAXTIYOR-CLASSIC-SERVIS”

4)     “BEKOBOD DOM SERVIS” МЧЖ

2-сектор ҳудудида 91 та кўп қаватли уйларга 2 та Бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади;

1)     “SIRDARYO-11” МЧЖ

2)     “NUR-CLASSIC-SERVIS” МЧЖ

3-сектор ҳудудида 176 та кўп қаватли уйларга 3 та Бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади;

1)     “NUR-CLASSIC-SERVIS” МЧЖ

2)     “INVEST-TA’MIR-077” МЧЖ

3)     “KOMMUNAL-TEX-CONSULT-SERVIS” МЧЖ

4-сектор ҳудудида 176 та кўп қаватли уйларга 2 та Бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади;

1)     “NUR-CLASSIC-SERVIS” МЧЖ

2)     “BEKOBOD DOM SERVIS” МЧЖ

Бекобод шаҳарда 2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли мурожаатлари ўрганилганда, мавжуд 491 та кўп қаватли уйлардан келиб тушган мурожаатларга асосан 132 та уйнинг том қисмида (11.343 метр квадрат) ва 51 та уйнинг ертўла қисмида (946 п.м) муаммолар аниқланган.

Бошқарув сервис компаниялари томонидан 5 октябрь ҳолатига 82 та кўп қаватли уйларнинг том қисми (6,731 метр квадрат) ва 31 та ертўла қисми (526 п.м) жорий таъмирланиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

Бундан ташқари, 50 та кўп қаватли уйлар том қисми (4,612 метр квадрат) ва 21 та ертўла қисми (420 п.м) 25 октябрь кунига қадар жорий таъмирланиб куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилади.

Бекобод шаҳар “NUR-CLASSIC-SERVIS” бошқарув сервис компаниясига қарашли 64-даҳа 1-сонли кўп қаватли уйнинг кириш йулаклари таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

64-даҳа, 1-сонли уй 1965 йил қурилган, 20 та ҳонадон, 2 қаватдан иборат.

Бекобод шаҳарда “NUR-CLASSIC-SERVIS” бошқарув сервис компаниясига қарашли 64-даҳа 15-; 16-сонли кўп қаватли уйнинг кириш йулаклари таъмирланди.

64-даҳа, 15-; 16-уйлар 1968 йилда қурилган, 12 тадан ҳонадон, 2 қават, 2 та кириш йўлаклидан иборат.

“Маърифат” МФЙдаги Саломатлик кўчаси, 4а-сонли кўп қавватли уйнинг фуқоролар томонидан қилинган мурожаатлари бўйича кириш йўлагида, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1961 йил 612 метр квадрат майдони 2 та кириш йўлагидан иборат.

Шунингдек, пиёдалар юриш учун мўлжалланган йўлак (тратуар) қисми таъмирланди.

1989 йилда қурилган умумий майдони 1672 метр квадратга эга бўлган 13-даҳа 72-сонли уйнинг кириш йулаклари ҳам таъмирланмокда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Бекобод шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати