Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бошқарма бошлиғи бошчилигида вилоятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш фаолияти юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сонли қарорнинг 2-3-иловаси, марказий иссиқлик тизими, “Ijro.gov.uz” тизимида, коммунал соҳага оид жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда “Менинг уйим” биллинг тизимини ижроси юзасидан Тошкент вилояти қониқарли бешта вилоятлар қаторига киролмаётганлигини танқид қилди.
Коммунал соҳада амалга оширилган ишлар натижадорлиги, Президент Фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастурлари ҳамда қарорларида белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати қониқарсиз баҳоланаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, вилоят бўйича мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири эканлиги ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланган топшириқларда ортда қолаётган масалалар ижросини жадаллаштириш лозимлигини алоҳида тўхталиб ўтди.
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида шартнома асосида ишлаётган айрим ишчи-ходимлар етарли даража иш ташкил эта олмаганликлари ёки ўзларига юкланган вазифаларга масъулиятсизлик билан ёндашаётганликлари натижасида Давлат дастурларида белгиланган кўрсаткичлар бажарилмай келаётганлигини айтиб ўтди.
Марказий иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнининг ички иссиқлик тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш
Йиғилиш давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари Мансур Ҳудайқулов сўзга чиқиб, 2022 йил иссиқлик таъминоти соҳасида кўп квартирали уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, берилган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар тўғрисида гапириб ўтди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари марказий иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнининг ички иссиқлик тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ундан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш коммунал соҳадаги энг муҳим йўналишлардан бири саналиши тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Хусусан, Марказий иссиқлик тизимига уланган кўп квартирали уйларнинг иссиқлик тизимини босим остида ювиш бўйича Чирчиқ шаҳрида 563 та уйдан 485 таси (86%), Олмалиқ шаҳар 636 та уйдан 382 таси (60%), Янгийўл шаҳар 70 та уйдан 37 таси (53%), Қибрай тумани 45 та уйдан 5 таси (11%), ишлар тўлиқ амалга оширилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Кўп квартирали уй-жой фонди соҳасида амалга оширилаётган ишлар
Бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев йиғилиш давомида 2022 йил III чорак якуни билан кўп квартирали уй-жой фонди соҳасида Президент Фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастурлари ҳамда қарорларида белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар тўғрисида сўзлади.
Бугунги кунда вилоят бўйича жами 4 929 та кўп квартирали уйлар мавжудлиги, уларга 23 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва 72 та бошқарувчи ташкилотлар хизмат кўрсатиб келишини санаб ўтди.
23 та кўп квартирали уйлар ширкатларда (“оғир” тоифадаги ширкатлар тасарруфида 113 та), 4365 мингтаси эса бошқарувчи ташкилотлар тасарруфида, 27 таси ўзини-ўзи бошқаришда ва 339 таси бошқа ташкилотлар балансида эканлиги таъкидланди.
Ҳозирда 23 та ширкатларнинг 13 таси “оғир” (113та уйлар), ва 10 таси “яхши” (85 та уйлар) тоифадаги ширкатларни ташкил этиши, ўтказилган таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра йил бошидан бугунги кунга қадар бошқарув усулини танламаган кўп квартирали уйлар сони 27 тани ташкил қилишини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, Бўка, Пискент, Ўртачирчиқ, ҳамда Қибрай туманида бошқарув сервис компаниялари ташкил этилган бўлсада, бўлим раҳбарлари томонидан бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатаётган мулкдорлардан мажбурий бадал тўловларини ундириш, “Менинг уйим” биллинг тизимига мулкдорларни бириктириш ишлари назорат қилинмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, вилоят бўйича “Менинг уйим” тизими орқали
ҳудудларда йиғилган мажбурий бадаллар “Менинг уйим” биллинг тизими орқали келиб тушган маблағлар билан солиштирганда, Чирчиқ 39%, Янгийўл 31%, Оҳангарон 36%, шаҳарлар ва Ўртачирчиқ 2%, Бўстонлиқ 2%, Қибрай 9%, Паркент 15%, Тошкент 45%, Чиноз 26%, Юқоричирчиқ 33 %туманларида биллинг тизими орқали мажбурий бадал тушумлари айланмаси жуда паст кўрсаткичда эканлиги бу борада ҳам шаҳар, ҳам туман бўлими бошлиқлари ишларни режа асосида ташкиллаштирилмаганлиги маълум қилинди.
“Ijro.gov.uz” ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича
Йиғилиш давомида бошқарманинг Умумий бўлим бошлиғи Сардор Неъматхонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорининг ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилиши ҳамда “Ijro.gov.uz” ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш тўғрисида ҳисобот бериб ўтди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида
Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Xумора Пардаева сўзга чиқиб, 2022 йил бошидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида ҳисобот берди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва тизимдаги ташкилотларга жорий йил давомида жами 1082 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1012 таси ижроси таъминланган, 7 таси муддати ўтиб бартараф этилган, 70 таси жараёндалиги ҳақида айтиб ўтилди.
Менинг уйим биллинг тизими бўйича
Шундан сўнг, кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича Ахборот коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Oтабек Махмудов сўзга чиқиб, 2022 йилда коммунал соҳага ахборот технологиялари (АКТ) жорий этилишининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида ҳисобот берди.
Вилоят ҳудудларидаги кўп квартирали уй-жойларнинг хонадонлар маълумотлари базасини автоматик шакллантириш бўйича Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланганлиги ҳамда ягона манзиллар реэстри билан интеграция қилиниб, ахборот тизимларига уланганлиги ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформа орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш мақсадида технологик йўриқнома ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги ҳамда биллинг тизими Марказий банкнинг клиринг “МУНИС” тизимига интеграция қилиниб, мажбурий бадалларни тижорат банклари кассаларидан қабул қилиш имконияти яратилганлигига тўхталиб ўтди.
2022 йилда коммунал соҳада амалга оширилган ишлар натижадорлиги, Президент Фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастурлари ҳамда қарорларида белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар ҳамда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифаларнинг амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасидан келиб чиқиб ишлар ташкиллаштириш белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида, шаҳар ва туман бўлими бошлиқлари жорий йил 15 октябрига қадар қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, “кунбай” тизимини жорий қилган ҳолда барча йўналишлар юзасидан амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар олинди.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати