November 14, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари Шерзод Ҳидоятов бошчилигида Ангрен шаҳрининг чекка ҳудудларидаги муҳандислик- коммуникация тармоқлари кўздан кечирилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги № 05/1-771-сонли топшириғига мувофиқ, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг чекка ҳудудларидаги муҳандислик- коммуникация тармоқлари, ижтимоий ва инфратузилма объектларини Реконструкция қилиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш орқали жойларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашга қаратилган тезкор тадбирларни назарда тутувчи Дастур лойиҳасини тайёрлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Республика ишчи гуруҳи қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишларни танкидий ўрганади ва мавжуд муаммоларни ечими юзасидан ҳар бир маҳалла кесимида аниқ тадбирларни белгилайди ҳамда муаммоларни умумлаштириб, Ҳукуматга таклиф кириш вазифаси юклатилди:

Биринчи – жойларга чиққан ҳолда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминотидаги, ичимлик ва оқова сув хизматларидан фойдаланишдаги муаммоларини ҳал этиш;

иккинчи – электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги мавжуд узилишларни баратараф этишга қаратилган тадбирларни белгилаш ҳамда аҳолини қиш мавсумидан беталафот олиб чикиш;

учинчи - йўл-транспорт инфратузилмаси ҳолатини яхшилашга қаратилган аниқ тадбирларни белгилаш, аҳолига маданий дам олиш учун шароитлар яратиш;

тўртинчи – кўп қаватли уй-жой фондини энерготежамкор қурилиш Материалларидан фойдаланган ҳолда сифат жиҳатдан яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштиришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари Шерзод Ҳидоятов, вазир ўринбосари Қурбон Турсунов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Дониёр Аҳмедов ҳамда вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбарлари “Иссиқлик энергияси” ДУК тасарруфидаги мавжуд насос станцияларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида жойига чиқилди.

Республика ишчи гуруҳи Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “Spets polimer montaj sanatsiya” пудратчи ташкилоти томонидан Лойиҳа қидирув ишлари (ПИР) амалга оширилган насос қурилмаларининг барқарор ишлатилаётганлиги ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечиришди.

Жумладан, 5 та насос станцияларида юмшоқ том қопламасини мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.

Трансформатор (400 кВа – 10 000 волт, 630 кВа 6 000 волт) – 2 та, КСО 366 русумли ячейка – 2 та, АСБ 3х70 русумли кабел – 3 156 метр, АВВГ 3х120+1х70 русумли кабел – 600 метр, АВВГ 3х50+1х70 русумли кабел – 0,50 км, Насос электр двигатели билан – 11 дона 5 та насос станцияси учун асосий ва ёрдамчи ускуна воситалари келтирилган. 4 та насос станцияларида – 8 та насос ускуналари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда (“Лохути” НС - 2 та, 4-сон НС 2 та, “Ангрен НС” 2 та, ЦТП-9 2 та) жойга ўрнатилган.

“Бўлиниш шоҳобчаси”дан 5-сонли НСгача бўлган ҳудудда 1 км (50%) юкори волт кучланиши линияси тортилган.

Шунингдек, асосий насосларни бир маромда ишлашини таъминлаш, улардан фойдаланган вақтда трансформаторларга юкламаларни ортишини олдини олиш, қурилмага кираётган сув сарфи миқдоридан келиб чиқиб, насос ускунасининг ишчи параметрларини ростлаш мақсадида “Частоталарни ростлаш” ускунаси ҳам олиб келтирилди.

Насосларни замонавийларига алмаштириш натижасида қурилмада юзага келадиган тўхталишларнинг олдини олишга, техник жараёнда содир бўладиган ноқулайликларни бартараф этишга, иссиқлик сув таъминоти сифатини оширишга ва электр энергияси сарфини тежашга эришилди.

Маълумот учун,

“Torsvik construction azia” пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилган:

– Д-159, 108, 89, 76, 57 мм ўлчамли 3,1 км узунликдаги иссиқлик тизими монтаж қилинган.

“Aktiv master servis qurilish” пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилган:

– Д-159, 108, 89, 76, 57 мм ўлчамли 0,565 км узунликдаги иссиқлик тизими монтаж қилинган.

“MANO-NOVAPROJECT” пудратчи ташкилоти томонидан қуйидаги ишлар бажарилган:

Д-273, 159, 108 мм ўлчамли 0,45 км узунликдаги иссиқлик тизими монтаж қилинган.

5/5 даҳаси 26-уйдан 32-уйгача 0,1 км узунликда бўлган ҳудуддаги иссиқлик тармоқлари ер қазиш ишлари ва демонтаж ишлари амалга оширилди, 0,140 км монтаж қилинган.

Ангрен шаҳридаги кўп квартирали уйлар бўйича

МАЪЛУМОТ

Кўп қаватли уйлар:

Шаҳарда 823 та кўп қаватли уй мавжуд.

Хонадонлар сони -26 522 та. Шундан,

2 қаватли 174 та,

3 қаватли 106 та,

4 қаватли 491 та,

5 қаватли 30 та,

9 қаватли 22 та.

Хонадонларнинг умумий майдони 1,434 млн кв.м.

Уйлар 1952 – 1997 йилларда қурилган.

Бугунги кунда шаҳарда 12 та бошқарув сервис компаниялари ташкил этилган бўлиб, 752 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 та УЖМШлар 9 та уйга, 22 та уй бошқа ташкилотлар балансида ва 62 та уй ўзини ўзи бошқариб келади.

“Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар бўйича МАЪЛУМОТ

Кўп қаватли уй- жой фонди:

Шаҳарда 73 та кўп қаватли уй- жой фонди мавжуд.

Хонадонлар сони - 2014 та. Шундан,

2 қаватли 23 та,

3 қаватли 13 та,

4 қаватли 37 та,

Хонадонларнинг умумий майдони 99,918 минг.кв.м.

Уй-жой фонди 1952 – 1997 йилларда қурилган.

Маълумот учун, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш каби мазкур йўналишларда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати