April 13, 2023
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Чиноз тумани “Бунёдкор” МФЙда жойлашган 45 та кўп қаватли уйларнинг олд йўлаклари таъмирланмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, кўп қаватли уйларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, ички йўллар, том ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Чиноз тумани “Бунёдкор” МФЙдаги 45 та кўп қаватли уйларнинг олд қисми йўлаклари таъмирланмоқда.
Хусусан, пудратчи “Nizomiddin imkon serviz” МЧЖ томонидан 2 км қуйма бетон маҳсулоти билан ётқизилмоқда.
Чиноз тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати