Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бекобод шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат қилаётган “Nur klassik servis” БСК фаолиятига бир назар (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Nur klassik servis” бошқарув сервис компанияси (БСК) “Nurli yo‘l”, “Farg‘ona”, “Andijon”, “Buloq ariq”, “Tinchlik”, “Farxod”, “G‘ishchilar” МФЙларга, жумладан, 172 та уй 4729 та хонадонга 2021 йил 16 мартдан хизмат қилиб келмоқда.
2022 йил январь-декабрь ойлари давомида “Nur klassik servis” БСК 118 та кўп квартирали уйларда мукаммал ва жорий таъмирлаш олиб борилди.
– кўп қаватли 116 та уйнинг 12.670 минг метр квадрат том қисми;
– 10 та уйнинг кириш йўлаклар, 21 та уй ичидаги муҳандислик тармоқлари;
– 56 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникациялари;
– 5 та уйда фрамуга ойналари янгисига алмаштирилди;
– 3 та уйнинг олд қисми йўлаклари жорий таъмирланди;
– 7 та уйга темир эшиклар рақамли кодли қулфлар билан ўрнатилди.
Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг кириш йўлакларига жами 55 тадан ортиқ ёритгич ускуналари ва ҳаракат датчиклари ўрнатилди.
Ҳозирги кунда қиш мавсумида йўлларни музлашидан сақлаш мақсадида кўп қаватли уйлар олдига ва ертўлаларида қум ва тузли аралашмалар захира қилинди ва бугунги кунда ушбу аралашмалардан фойдаланилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жами 489 та кўп квартирали уйлардан 7 та бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади:
Бекобод шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати