Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Қибрай туманидаги қозонхоналар 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда
Бош саҳифа Русча
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг топшириғига биноан, Қибрай туманидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатаётган РК-2 қозонхонани ўрганиш ишлари амалга оширилди.
2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда қозонхона қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган: Хусусан,
– қозонхонанинг 800 метрли иссиқлик тармоқлари янгиланди;
– қозонхонада бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда;
– технологик қувурлар, барча сиғимлардаги ҳаво клапанлари таъмирланди;
– 1 та қозон тўлиқ таъмирланди;
– барча ускуналар соз ҳолатда эканлиги текширувдан ўтказилди.
Маълумот учун, Қибрай туманидаги қозонхона жами 32 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, Қибрай тумани, “Юқори юз” маҳалласида янги қурилган қозонхона кўздан кечирилди.
Ушбу қозонхона 25 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Ҳозирки кунда қозонхонанинг марказий иссиқлик тармоқларини изоляциялаш ишлари амалга оширилмоқда.