September 7, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: “Ишчи гуруҳ” томонидан Aнгрен шаҳрида кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияси раҳбарлари билан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа | Главная страница

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Aнгрен шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг ҳолатини жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Aнгрен шаҳар ҳокими 2022 йил 10 август ойида тасдиқлаган кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан ишлаб чиқилган режа-график бўйича ишларни жадаллаштириш, БСК раҳбарлари кўп квартирали уй-жой мулкдорлари билан самарали ишлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқoт тизимини янги даражага олиб чиқиш мақсадида, бошқарма бошлиғи ўринбосари бошчилигида 12 та БСК раҳбарлари иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сонли Қарори ҳамда Бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан амалга ошириладиган вазифалар ижросини сифатли бажариш устувор вазифалардан эканлиги тўғрисида сўз юритилди.

Бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳисоботи тингланди.

“Менинг уйим” биллинг тизими орқали мажбурий бадал тўлов маблағлари айланмасининг шаффофлиги етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги бўйича БСК раҳбарларига тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

Aнгрен шаҳрида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан уйларнинг ертўла, том қисмлари ва бошқа таъмирталаб масалалар бўйича 200 тадан ортиқ мурожаатлар йўлланган.

Йиғилиш сўнггида масъул раҳбарларга қуйидаги топшириқлар берилди:

– дебитор қарздорликларни ундириш ишларини жадаллаштириб, мажбурий бадал тўловларини “Биллинг” тизими орқали амалга ошириш;

– фуқаролар мурожаатида кўтарилган муаммоларни бартараф этиш;

– вилоятда олиб борилаётган ислоҳoтларни аҳолига етказиш;

– кўп қаватли уй-жой мулкдорлари билан самарали ишлаш;

– аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янги даражага олиб чиқиш.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизмати