November 8, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: “Технопарк” МЧЖ томонидан ўқув семинар ўтказилди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 1 майдаги ПҚ–4302-сон “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан “Технопарк” МЧЖ томонидан бир қатор йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириб келинмоқда.

Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси “Технопарк” МЧЖ вакиллари билан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш органлари ҳамда кўп квартирали уйларни қурилиш-таъмирлаш соҳаси ишчи-ходимларнинг учрашувлари ташкиллаштирилди.

Семинарда мутахассислар томонидан “Технопарк” МЧЖ сервис маркази фаолияти бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан, “Технопарк” МЧЖ ҳудуди 103 гектар майдонга эга бўлиб, жами 17 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунга келиб, “Технопарк” МЧЖ ҳудуди 12 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш заводлари ишга туширилган:

‒ сув насосларини ишлаб чиқариш;

‒ иссиқ сувли пўлат қозонларни ишлаб чиқариш;

‒ савдо музлатгич ва совутгичлар;

‒ маиший совутгичларни ишлаб чиқариш;

‒ панель радиаторлар ишлаб чиқариш;

‒ базальт тошли излоляция маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

‒ ҲПЛ панеллар ишлаб чиқариш;

‒ Штамлаш ва прес форма маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

‒ Фурнитура ва аксессуар маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

‒ Металл конструкциялар ва сендвич панеллар ишлаб чиқариш;

‒ Мис қувурлари ва мис маҳсулотлари;

‒ Полимер маҳсулотлар;

‒ Транспорт логистика марказилари.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

ВИДЕОЛАВҲА

ПРЕЗЕНТАЦИЯ

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати