Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари ҳудудларида кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт плиталари билан қопланмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Куни кеча, Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари ҳудудларида намуна сифатида кўп қаватли уйларни базальт плиталари билан қоплаш ишлари бошланган:
Чирчиқ шаҳридаги “Гулистон” МФЙ, В.Ҳайдаров кўчаси кўп қаватли 19-уйнинг (4 қаватли 6 та кириш йўлакли 80 та хонадон) 2340 квадрат метр фасад қисми;
Ангрен шаҳридаги “Улуғбек” МФЙ, 14-даҳа кўчаси кўп қаватли 18-уйнинг (4 қаватли 6 та кириш йўлакли 48 та хонадон) 2790 квадрат метр фасад қисми базальт плиталари билан пудратчи ташкилот томонидан қопланмоқда.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, базальт плиталари билан қопланган уйларда ўртача 30-35 фоизгача энергия самарадорликка эришиш мумкин. Базальтнинг самараси ёз ойларида ҳам сезилади, ҳаво совутгич қурилмаларига бўлган эҳтиёж уч бараварга камаяди, чунки базальт қишда иссиқни, ёзда совуқни нисбатан сақлаш хусусиятига эга.
Базальт толали қоплама ташқаридаги шовқинни ҳам анча пасайтиради ва одатдаги 30-40 децибел шовқинни 15-20 децибелгача камайтириши тажрибаларда кўп бора исботланган. Базальт плиталари кўп қаватли уйларда бир метр баландликда ўрнатиляпти. Шунингдек, устидан махсус қоплама ҳам қилинмоқда. Бино фасадини ташқаридан базальт билан қоплаш – бу дунёда ўзини оқлаган амалиёт.
✅ Бу жараёнлар дастлаб ташхис қилинади ва босқичма-босқич давом эттирилади. Албатта бу уйлар аҳолининг хусусий мулки, унга тўғридан-тўғри аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу боис бу ишлар дастлаб намуна сифатида кўрсатилмоқда.
➡️Шу ўринда савол туғилади. Базальт ўзи нима? Бу аввало экологик материал. Базальт – бу тошнинг бир тури бўлиб, уни 1 400- 2000 даражали оловда эритилиб, ундан тола олинади ва пахта ҳолатига келтирилади. Бунинг афзаллиги у аввало иссиқ ва совуқни ўтказмайди. Ўзига нам тортмайди. Муҳими моғор ҳам, бактерия ҳам ҳосил қилмайди. Моғор аслида иссиқлик ва совуқлик тўқнашган жойда, яъни намлик юзага келиши натижасида пайдо бўлишини инобатга олиш зарур. Кўп қаватли уйлар деворларини изоляция қилиш натижасида аввало деворни ўзи исийди ва натижада ичкари томонда моғор юзага келмайди. Базальт толали қоплама деворга ўрнатилгач, натижа 7-8 кунда сезила бошлайди. Чунки қопламадан сўнг деворни ўзи ҳам исиб олиши керак.
Маълумот учун, Чирчиқ шаҳрида жами 914 та кўп қаватли уйлар мавжуд (215 та - 2 қаватли 76 та - 3 қаватли, 508 та - 4 қаватли, 93 та - 5 қаватли, 18 та - 7 қаватли, 1 та - 9 қаватли, 1 та - 12 қаватли, 2 та - 16 қаватли) бўлиб, 37 462 та хонадонда 90 920 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Бугунги кунда шаҳарда мазкур уйларнинг 880 тасига 12 та бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади:
Ангрен шаҳридаги кўп квартирали уйлар бўйича
Шаҳарда 823 та кўп қаватли уй мавжуд.
Хонадонлар сони -26 522 та. Шундан,
Хонадонларнинг умумий майдони 1,434 млн кв.м.
Уйлар 1952 – 1997 йилларда қурилган.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати