September 20, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бекобод шаҳридаги “Самарқанд” МФЙ 12-даҳа, 55-уйнинг 2 та кириш йўлаклари таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Главная страница

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида 491 та кўп квартирали уйларга 7 та: “SIRDARYO-11” МЧЖ, “NUR-CLASSIC-SERVIS” МЧЖ, “BAXTIYOR-CLASSIC-SERVIS”, “INVEST-TA’MIR-077” МЧЖ, “KOMMUNAL-TEX-CONSULT-SERVIS” МЧЖ, “BEKOBOD DOM SERVIS” МЧЖ, “BEKOBOD-IDEAL-KOMMUNAL-SERVIS” МЧЖ Бошқарув сервис компаниялар хизмат қилади.

1975 йилда қурилган умумий майдони 1657 метр квадратга эга бўлган “Самарқанд” МФЙ 12-даҳа, 55-уй, 4 қаватли, 32 та хонадоннинг тўртта кириш йўлакларидан иккитаси – подъезд қисми “SIRDARYO-11” БСК томонидан мукаммал таъмирланди. Фрамуга акфа 40/60 ойналари ўрнатилди.

“Самарқанд” МФЙда 24 та кўп квартирали уйларда 850 та хонадон мавжуд.

“SIRDARYO-11” БСК 2021 йил 16 мартда ташкил этилган. Ушбу БСК “Мустақиллик”, “Туркистон”, “Сирдарё”, “Самарқанд” МФЙларга, жумладан, 80 та уй 3503 та хонадон эгаларига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари, “SIRDARYO-11” БСК томонидан қуйидаги ишлар “Самарқанд” МФЙда амалга оширилган:

– 52-, 53-, 55-, 57-, 59-, 62-, 67- уйларнинг ертўла Ø100 мм, узунлиги 30 метр бўлган оқова сув қувурининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди;

– 52-кўп квартирали уйни том қисми 40 метр квадрат жорий таъмирланди;

– 64-кўп квартирали уй том қисмига чиқиш жойига люк ўрнатилди;

– 67-кўп квартирали уй мулкдорларига қулайликлар яратиш мақсадида ушбу уйнинг кириш олди қисмига ўриндиқлар ўрнатиб берилди.

63-кўп квартирали уй мулкдорларига футбол спорт турини ривожлантириш учун фуқаролар билан ҳамкорликда мини футбол майдончаси қурилмоқда.

Маълумот учун, “SIRDARYO-11” БСК раҳбари Тимур Джеппаров

Манзили “Сирдарё” МФЙ, 11-даҳа, 14-уй.

📞 Авария диспетчерлик хизмати телефон рақами: 90 115-70-11,
99-607-06-81

Фотолавҳалар:

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати