February 28, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Олмалиқ шаҳридаги “Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компания(БСК) томонидан кўп квартирали уйларга 200 дан ортиқ АКФА пластик ромлари ва сув насослари ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар “Хамза”, “А.Қаҳҳор”,“И.Сино”, “Тошкент”, “И.Каримов”, “Боғора” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 58 та кўп қаватли уйлар (5 қаватли 9 та, 7 қаватли 22 та, 4 қаватли 27 та)га “Sihat-salomatlik stroy” бошқарув сервис компанияси 2021 йил январь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Улуғбек кўчаси 96-; 98-; 102-; 104-; 106-сонли кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги (подъезд) жами 200 донадан ортиқ фрамуга қисмига АКФА пластик ромлари ўрнатилди.

Улуғбек кўчаси 80-; 84-; 88-кўп қаватли уйларда, А.Қаҳҳор кўчаси 1-; 30-уйларда иссиқлик тизимини меъёр ҳолатда циркуляция қилиниши учун жами 10 дона сув насослар ўрнатилди.

Улуғбек кўчаси 80-; 82-; 84-; 96-; 98-; 106-; 53-; 59-уйларда, Ҳ.Олимжон кўчаси 5-; 7-уйларда том қисми жами 2700 квадрат метр юмшоқ қопламали фольгоизол маҳсулоти билан жорий таъмирланди.

“YANGIYOL SHAHAR PBK” БСК 24/7 иш режимидаги диспетчерлик хизмати телефон рақами орқали 100 дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган. Шунингдек, ҳудудларда мулкдорлар билан ўрганилган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.

Маълумот учун, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жами 343 та кўп квартирали уйларга 8 та бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади:

ФОТОЛАВҲАЛАР

Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ахборот хизмати