Халқаро илмий- амалий онлайн конференция
2022 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида “Рақамли иқтисодиёт шароитида бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий- амалий онлайн конференция ташкиллаштирилмоқда.
Илмий-амалий конференция тили: ўзбек, инглиз ва рус тиллари.
Конференция ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Ҳамкорлар: Handong Global University, Gachon University, Solbridge University, Ajou University, European School of Business & Management (ESMT), Жаҳон банки, БМТТД, БГЭУ, MIP ва бошқалар.
Тезисларни 2022 йилнинг 30 декабргача [email protected] электрон адресга юборишингиз мумкин.
Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25 уй. Тел.: (99871) 239-03-17, 239-03-02.