October 17, 2022

“Озиқ-овқат хавфсизлигини халқаро ва миллий даражада тартибга солиш муаммолари” мавзусида илмий семинар (мунозара) бўлиб ўтди.

Тошкент давлат юридик университетида 2022-йил 14-октябрь куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини халқаро ва миллий даражада тартибга солиш муаммолари” мавзусида илмий семинар (мунозара) бўлиб ўтди.
Мунозарани Тошкент давлат юридик университети таянч докторанти- Ходжаева Азиза Бахтияровна ва Тошкент давлат юридик университети Халқаро ҳуқуқ кафедраси кафедра мудири, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, дотцент - Гафурова Нозимахон Элдаровна лар очиб беришди.

Илмий мунозарага қуйидаги асосий масалалар (янги механизмлар) қўйилди:

1) Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчаси.

- Халқаро миқиёсда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи қандай ўрганилмоқда?

- Нима учун бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги, тўйиб овқатланмаслик,озиқ-овқат ҳуқуқига бўлган талаб бутун дунёда кўп бора такрорланяпти ва бунга асос нима?

- Халқаро ҳуқуқда озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқ қанчалик инсон ҳуқуқлари соҳасини қамраб олган?

- “Codeks Alimentarius”керакми? “Codeks Alimentarius” ўзи қандай ҳужжат? Сизнингча халқаро ҳуқуқда ёкида Ўзбекистон Республикасида халқаро ҳужжат ҳисобланган Агар керак бўлса у қандай ишлайди?

2) Ҳозирги давр глобал озиқ-овқат муаммоси.

Муҳокамага қўйиладиган саволлар:

- Пандемия даврида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи қанчалик муҳим аҳамиятга эга?

- Хавфсиз oзиқ-oвқат деганда биз доатда, юқори сифатли, экологик тоза ГМОсиз зарарли элементлар қўшилмаган маҳсулотларни назарда тутамиз. Ушбу ҳолатни тартибга солиб турувчи қандай ваколатли органларга мурожат этишмимз мумкин?

3) Oзиқ-oвқат хавфсизлигининг халқаро ва миллий тартибга солиш масалалари.

Муҳокамага қўйиладиган саволлар:

- Халқаро ҳужжатларда ҳамда миллий қонунчилигимизда қандай қонунларда айнан озиқ-овқат ҳуқуқи ва озиқ-овқат хавфсизлигига оид нормалар ўз ифодасини топган? - Ва сизнингча қандай қонун нормалари ушбу масалада янгиликлар ва қўшимчалар сифатида киритилиши лерак?

4) ФАО ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлиги;

Муҳокамага қўйиладиган саволлар:

- ФАО билан Ўзбекистонининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг халқаро-ҳуқуқий таҳлили?

- Ўзбекистон озиқ-овқат соҳасида қандай ҳалқаро-ҳуқуқий ҳамкорликларни амалга оширади?

Илмий семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтди.