April 26, 2022

Бош прокуратура Академияси томонидан илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган мақолалар тўплами чоп этилади

Бош прокуратура Академияси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда фуқаролик судларининг тутган ўрни, фуқаролик судлари томонидан қонунчиликни қўллаш, ягона суд амалиётига эришиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш, бу соҳадаги миллий ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқий асосларини қиёсий таҳлил қилган ҳолда илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган мақолалар тўпламини чоп этиш режалаштирилган.

Шунга асосан 2022 йилнинг 10 май кунига қадар фуқаролик суд ишларини юритишда қонунчилик талабларини қўллаш, қонун нормаларининг таҳлили, амалиётда мавжуд муаммолар, уларнинг ечими борасидаги қарашлар ва бошқа масалаларни ўз ичига олган, белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилган илмий мақолалар ва тезисларни

+99890 176-77-14 телеграмм рақамига электрон шаклда тақдим этишингиз сўралади.