Юридик таълимдаги инновациялар: мавжуд муаммо ва янги имкониятлар
2022 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида илмий тадқиқот консорциуми доирасида “Юридик таълимдаги инновациялар: мавжуд муаммо ва янги имкониятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.
Тадбир иккита параллел сессиялар шаклида ташкиллаштирилиб, уларнинг ҳар бири юридик таълимдаги инновацияларнинг алоҳида долзарб мавзусига бағишланади. Сессияларда миллий ва хорижий экспертлар ва бошқа бир қатор илмий тадқиқот ҳамда олий таълим муассасалари вакилларининг иштироки режалаштирилган.
Конференция якуни бўйича “Юридик таълимдаги инновациялар: мавжуд муаммо ва янги имкониятлар” мавзусида тўплам нашр этилиши кўзда тутилган бўлиб, унда чоп этиш учун илмий мақола ва тезисларни жорий йилнинг 17 майига қадар [email protected] электрон почтасига юбориш мумкин.
Маълумот учун: Б.Исмоилов, тел. 71 2020496 (ички – 1764).