КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР: ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА МАҚОМИ
2022 йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги ваколатхонасибилан ҳамкорликда “Конституциявий ислоҳотлар: фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Конференциянинг мақсади – “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойилини амалга ошириш, барқарор ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамиятини ошириш, улар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш соҳасидаги миллий ва халқаро тажриба юзасидан фикр алмашиш.
Халқаро конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши муносабати билан мавзуга оид илмий мақола ва тезислар жорий йилнинг
15 май кунига қадар [email protected] расмий электрон почтасига ёки 998000552 рақамли телеграмм ҳаволаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Конференция тўпламида чоп этиладиган мақолалар Олий аттестация комиссияси қарори билан диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган миллий ва халқаро илмий мақолаларга тенглаштирилади.