August 25, 2022

“Ёшлар жиноятчилигини олдини олишда Фарғона вилояти тажрибаси: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 14 май кунги “Фарғона вилоятидаги маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги йиғилиш баёни 12.6-бандига мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Фарғона вилоятида 2022 йил 16 сентябрь куни “Ёшлар жиноятчилигини олдини олишда Фарғона вилояти тажрибаси: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилмоқда.

Республика илмий-амалий конференция ўз ишини 2022 йил 16 сентябрь куни соат 10:00 да бошлайди.

Конференция қуйдаги йўналишларда ўтказилади:

1. Ёшлар жиноятчилиги ҳолати ва унинг олдини олиш борасидаги ишлар: Фарғона вилояти тажрибаси асосида;

2. Ёшлар ўртасида гиёҳванд ва психотроп моддаларининг тарқалишини олдини олишнинг янгича механизимлари;

3. Кибержиноятчилик ва ундан ёшларни ҳимоялашнинг самарали йўналишлари: миллий ва халқаро тажриба;

4. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялашнинг асосий омиллари сифатида;

5. Ёшларни экстремизм, терроризм, одам савдоси, коррупцияга қарши муросасиз муносабатини шакллантириш ва бундай иллатлардан уларни асрашнинг замонавий усуллари.

Илмий тезислар 2022 йил 28 августгача қабул қилинади, ташкилий қўмита берилган муддатдан кеч тушган, конференция мавзуси ва белгиланган талабларга мос келмаган илмий қабул қилинмайди.

Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун маъсуллар:

Алимов Акмалбек – Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи

Турғунбоев Шохжаҳон – Ёшлар ишлари агентлиги бош мутахассиси

Арипова Шахло – Ёшлар ишлари агентлиги бош мутахассиси

Жаҳонгир Асқаралиев – Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бош мутахассиси

Иброҳимов Оятилло – Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бош мутахассиси

Мурожаат учун телефон: (71 209-01-04 (207)

Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси кўчаси 11 А-уй.