November 8, 2022

“Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотлар” мавзусидаги Республика танлови бўлиб ўтади

Инсон хукуклари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурини тўртинчи босқичи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўгрисидаги декларацияси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотлар” мавзусидаги Республика танлови эълон килинди.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши расм;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиётлари: босма ўқув адабиёт ва электрон ўқув адабиёти.

Иштирок этиш учун танлов материалларини 2022 йил 10 ноябрдан кечиктирмасдан [email protected] электрон манзилига жўнатиш сўралади.
Ғолиблар 10 декабрь-Халкаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон
қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.