July 7, 2022

“Илмий тадқиқотларни ўтказишдаги замонавий тенденциялар: методология ва воситалар” мавзусида ёзги мактаб

“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти

“Илмий тадқиқотларни ўтказишдаги замонавий тенденциялар: методология ва воситалар” мавзусидаги ёзги мактабга таклиф этади

Ташкилотчилар:Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA), USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури

Ўтказилиш санаси: 2022 йил 1-5 август

Ёзги мактабда иштирок этиш учун ёш докторант ва тадқиқотчилартаклиф этилади:

Тиллар: ўзбек, рус, инглиз

Иштирокчилар (18-20 киши) Ёзги мактабда иштирок этиш истаги баён қилинган мотивaцион хат (300 тагача сўз) асосида танлаб олинади

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

1.   Илмий лойиҳалардаги иштироки

2.   Нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп этилганлиги (охирги бир йил давомида)

3.   Халқаро илмий-амалий конференцияларда иштироки

4.   Рус ва инглиз тилларини эгаллаганлик даражаси

5.   Ёзги мактабнинг илмий йўналишларига мувофиқлиги

6.   Иш ёки ўқиш жойидан тавсия хати

Иштирокчилар учун белгиланган ёш: 40 ёшгачабўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин

Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 июнига қадар [email protected] электрон почта манзили бўйича қабул қилинади

Боғланиш учун: Ахунова Кундузой, телеграм: +998 94 626 83 31