November 17, 2022

Халқаро илмий- амалий конференция

XX асрнинг 20-30-иилларида туркистонлик талабаларнинг Германияга таҳсил олиш учун юборилганлигининг 100 йиллигига бағишланган “Жадидларнинг маърифий фаолияти: ғоялари, мақсадлари, вазифалари ва Туркистон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Конференция мақсадлари: - жадидларнинг маърифий фаолияти ва уларнинг Туркистондаги маърифий ғоясининг шаклланиш босқичларини ёритиш;

- жадидларнинг таълим дастурини, шу жумладан, XX асрнинг 20- йилларида туркистонлик талабаларни Германияга уқишга юбориш ғоясини урганиш;

- хорижда таҳсил олган туркистонлик талабаларнинг илмий-маърифий фаолиятини таҳлил қилиш;

- жадидлар меросининг туркий халқлар ўртасидаги янги муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини ўрганиш.

Конференцияни ўтиш тартиби. Анжуман икки кун давомида ташкил этилади.

Конференция ишчи тиллари: ўзбек, турк, инглиз ва рус.
Маъруза-мақолалар 2022 йилнинг 25 ноябригача бўлган муддатда қуйидаги электрон манзилга электрон кўринишда юборилиши лозим:
[email protected].