October 24, 2022

Илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

“ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИСЛОҲОТЛАР” мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Конференция 2022 йил 28 октябрькунисоат 15.00дa(Zoom платформасидан фойдаланган ҳолда) онлайн режимда бўлиб ўтади. Иштирокчилар соат 14.30дан бошлаб рўйхатга олинади. Конференция идентификатори ва пароли иштирокчиларга 2022 йил 26 oктябрда юборилади.

Конференцияда кўриладиган масалалар:

- Йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни таъминлашнинг замонавий ҳолати;

- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар: натижалар ва истиқболлар;

- Жамоат жойларида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари;

- Ички ишлар органларини касбий тайёрлаш ва аҳоли билан муомала маданиятини ривожлантиришнинг консептуал йўналишлари

- бошқа масалалар.

Анжуманда иштирок этишга буюртма, маъруза мавзулари, илмий мақолаларнинг электрон нусхаларини 2022 йилнинг 25 oктябр кунига қадар [email protected] ёки @Fayzulla12 телеграм ҳаволаси орқали FayzullaAbdullayev электрон почтасига юборишингизни сўраймиз. Анжуманда иштирок этиш бўйича буюртма ва материалларнинг қабул қилинганлиги тўғрисида ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга тасдиқ хати юборилади.