April 22, 2020

Термиз туман адлия бўлими томонидан радио орқали доимий чиқишлар олиб борилмоқда.



Термиз туман адлия бўлими томонидан Сурхондарё вилоят телевиденияси"Янги аср" радиоканалининг "Маслаҳат минбари" радио эшиттириши орқали хозирги Covid-19 пандемияси сабаб юзага келган карантин шароитида аҳолидан келиб тушаётган саволларга жавоб берилди.



Шунингдек, эшиттириш давомида Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловлар 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирганлигидан келиб чиқиб, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилганлиги ҳақида ҳам атрофлича тушунтириш берилди.


Термиз туман адлия бўлими