June 11, 2020

Термиз туман адлия бўлими томонидан тумандаги барча ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилди.


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон фармонида юкланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги жами 7 та давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ҳодимларининг фаолияти ва уларга яратиб берилган шароитлар мунтазам назорат қилиниши билан бирга, уларнинг ўз касби вазифаларини виждонан бажаришларга улар билан ҳамкорликда ишларни ташкилаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига асосан ишларни ташкиллаштириш ва жонлантириш юзасидан карантин қоидаларга амал қилган ҳолда йиғилиш ўтказилди.


3. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилиши хақида тушунча берилиб, буклет ва флейрлар тарқатилди.



ТЕРМИЗ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ.