May 18, 2020

Термиз туман адлия бўлими томонидан радио орқали доимий чиқишлар олиб борилмоқда.



Термиз туман адлия томонидан Сурхондарё вилоят телевиденияси "Янги аср" радиоканалининг "Маслаҳат минбари" радио эшиттириши орқали хозирги карантин даврида муҳим қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.



Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чор-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда "Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунлари юзасидан батафсил хуқуқий тушунтиришлар берилди.



Бундан ташқари, "Коррупция тўғрисидаги" ва "Одам савдосига қарши курашиш" тўғрисидаги қонунлар ва "Гиёҳвандлик мудҳиш жиноят", "Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш", " Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси" ва бошқа мавзуларда тушунтиришлар берилди.


Термиз туман адлия бўлими.