February 26, 2020

Таълим ва мутахассислик – 2020

#edufair2020

Охирги йилларда олий таълим тизимидаги катта ўзгаришларнинг гувоҳи бўлдик. Янги олий ўқув юртлари, хорижий университетларнинг филиаллари очилмоқда. Ёшларимизда янги касб, янги мутахассислик танлаш имконияти кўпаймоқда. Бу борада доимий равишда ташкил этилиб келинадиган кўргазмалар муҳим аҳамиятга эгадир. Барча ОЎЮ каби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳам ҳам ушбу кўргазмаларда доимий иштирок этиб келмоқда.

Жараён

Олий таълим тизимидаги янгиланиш жараёнлари ёшларимизнинг танлаш имкониятларини кўпайтириш баробарида, уларнинг танлаш ҳуқуқини мустаҳкамламоқда. Ёшларимиз ҳоҳлаган соҳасида, давлат ёки хусусий секторга тегишли бўлган ОЎЮ-да, миллий ёки хорижий университетларда ўқиши мумкин. Албатта бу қувонарли ҳолат.

Натижа

Энди абитуриентнинг эмас, ОЎЮ-нинг боши оғридиган пайт келмоқда. Университетлар ҳар бир абитуриент учун курашса, олий таълим соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлса ажаб эмас. Рақобат эса ривожланиш гаровидир.