March 17, 2020

Қуришдан олдин хужжат қилинг!

#ер_назорати

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни мақсадли фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш хозирги кунда соҳамиз олдидаги энг асосий масалалардан бири ҳисобланади.

фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Тошкент вилоятида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, талон-торож қилинишининг олдини олиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини давлат захирасига қайтариш бўйича вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ томонидан ер қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф ишлари олиб борилмоқда.

фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Қибрай тумани Тузель қишлоғи "Нормухамедов" массиви, қишлоқ хўжалик харитасининг 163а-контурида "EVEREST" фермер хўжалиги томонидан 2,3 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда капитал қурилмалар аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган чора-тадбирлар давомида ноқонуний қурилмалар буздирилди.

фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5742-сонли Фармонининг 5-бандига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларида қурилмалар қуриш тақиқланади.

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси Матбуот хизмат.