Ўрта Чирчиқ туманида ердан унумли фойдаланиб, аҳолини бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаши борасида олиб борилаётган ишлар
Коронавирус пандемияси даврида ўзини ватанпарвар деб ҳисоблайдиган ҳар бир фуқаро айни пайтда ердан унумли фойдаланиш, аҳолини бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаши борасида давлатимиз раҳбари томонидан бир неча маротаба топшириқлар берилди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги, туман Ер ресурслари ва давлат кадасри бўлими ва туман кадастр филиали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш Маркази билан биргаликда фойдали ишга қўл уришди.
“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида туман ҳокимининг қарори билан "Фаровон" маҳалласи ҳудудидан жами 21 гектар ер майдони 21 нафар ёшларга ажратиб берилган бўлиб, ушбу ер майдонига дуккакли экинлар, полиз ва сабзавот экинлари экилмоқда.
Пандемия оқибатида туман меҳнат бозорига қўшимча 158 нафар ишсиз (четга ишга кетолмаган ва ўз иш ўрнини йўқотган) ёшлар кириб келиши кутилмоқда. Хусусан, туманда 1 та ишлаб чиқариш бирлашмаси (кооперация) тузилган бўлиб, уларга 15 гектар ер майдони ажратилди.
Кооперация "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ўрта Чирчиқ Ёшлар боғи”ни ташкил этди. "Ўрта Чирчиқ Ёшлар боғи"га 20 та камбағал оиланинг ёш фарзандлари жами 50 фоиз улуш билан аъзо бўлди, қолган 50 фоизи тадбиркор Озода Эрматова улуши ҳисобланади.
Бугунги кунгача 15 гектар ер майдони 20 нафар ишсиз ёшларга 50 сотихдан бўлиб берилди. Ёшлар ушбу ер майдонларининг 2 гектарига қовун, 0,3 гектардан помидор, бақлажон, қалампир, 7,1 гектарига ерёнғоқ ва 5 гектарида интенсив боғ ташкил этиш бошлаб юборилди. Етиштириладиган ерёнғоқ келажакда Афғонистонга экспорт қилинади.
Кооперация ерларини июнь-август ойларида сув билан суғоришда муаммолар вужудга келиши аниқланди. Бугуннинг ўзида ернинг мелиоратив ҳолатини тиклаш, ирригация тизимини таъмирлаш, ерни тайёр ҳолга келтириш ишларини янада жадаллаштириш учун туман ҳокими мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар бериши натижасида ишлар бошлаб юборилди.
Ёшлар ушбу боғда яхши меҳнат қилишса камида 14 млн. сўмдан соф даромад олишлари мумкин. Бу ҳақида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий канали маълумот берилган.
Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ахборот хизмати.