Тошкент вилояти Чиноз туманида бир қанча ер қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди ва бартараф этилди.
Тошкент вилояти Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофоза қилишни назорат қилиш шўъбаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Чиноз туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари бартараф этилмоқда.
Чиноз тумани С.Рахимов ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 298-300 контурида, тупроқ балл бонитети 43 балл бўлган 2,88 гектар ер майдони ер қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний равишда қурилган қурилма буздирилди ва ер майдони олдинги ҳолатга қайтариш ишлари бошланди.
Шунингдек, Чиноз туманиниг Дўстлик ҳудудида "Ниҳол Азизбек" фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 115-контурида 0,97 гектар 65 балл бонитетли ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилма буздирилди.
Шу туманининг Ўзбекистон ҳудудида "Novis М39 Agro" фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 177-контурда 62 балл бонитетли суғориладиган 0,10 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб. ноқонуний қурилма қурганлиги аниқланди. Шу фермер хўжалигининг 54-контурида 56 балл бонитетли 0,18 гектар ер майдони ноқонуний равишда эгалланиб, ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний равишда қурилган қурилма буздирилди ва ер майдони олдинги ҳолатга қайтариш ишлари бошланди.
Маълумки, Преззбекистон Республикаси Президининг 5742-сонли Фармонининг 5-бандига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларида қурилмалар қуриш тақиқланади.
Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси Матбуот хизмат.