March 17, 2020

Чимёнда ер назорати

#ер_назорати

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Учувчисиз учиш қурилмаси (ДРОН) орқали аэрофотосуратлар ёрдамида “Чимён” МФЙ худуди бўйича барча харита ва маълумотлар тайёрланмоқда.

Бўстонлиқ тумани Чимган махалла фуқаролар йиғини ҳудудида хатлов олиб бориш учун Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Давлат солиқ инспекцияси, Қурилиш бўлими, Газ таъминоти идораси, Электр тармоқлари корхонаси, Туризм департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, Йўллардан фойдаланиш бўлими, ДСЭНМ бўлими, Сувоқова ДУК, фавқулотда вазиятлар бўлими, Туризм ИИБ, Бурчмулло ўрмон хўжалиги, Банк ходимлари, Давлат Активларини бошқариш бўлимларидан иборат ишчи комиссия аъзолари тузилиб штаб ташкил этилди.

Фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Вилоят ва туман ташкилотларидан жами 118 та малакали мутахассислар ҳудудга жалб этилиб, мазкур комиссия аъзолари 6 та гурухга бўлиб, хонадонма-хонадон юриб хатлов ишлари амалга оширилди.

Фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Хатлов натижаларига кўра, Чимён МФЙ ҳудудида жами 760,2 гектар ер майдонида 1 103 та объектлар хатловдан ўтказилди. Шундан: 1010 та турар уй-жой 135,6 гектар ер майдонларида ҳамда 93 та нотурар жой объектлари 625,5 гектар ер майдонида жойлашган бўлиб, тўлиқ ҳатловдан ўтказилди. Ўтказилган ҳатлов натижасига кўра ҳудудда жами 783 та ҳолатда 61,06 гектар ер майдонларида ноқонуний қурилиш ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва 2 та ҳолатда 20,76 гектар қурилиш ўрни бўлган ер майдонлари ва бино-иншоотлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан: 49 та ҳолатда 3,92 гектар уй-жой қуриб олганлиги, 636 та ҳолатда 43,6 гектар мавжуд уй-жойларда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари, 9 та ҳолатда 0,88 гектар нотурар обеъктлар томонидан фойдаланиб келинаётганлиги ҳамда 87 та ҳолатда жами 12,7 гектар ер майдони фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан сим ёғоч ва бетон тўсиқлар билан ўраб олинганлиги ва 20,76 гектар ер майдонда қурилиш ўрни ташландиқ ҳолатда турганлиги аниқланди.

Фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Ҳудуддаги “Чимён болалар Сил касаллигига қарши курашиш” санаторияси ҳудудида 24 та ҳолатда 3,0 гектар ер майдонида фуқаролар томонидан уй-жой ва дам олиш маскан (дача)лари қуриб юборилган.

Шу каби ҳолатлар, “РАКЕ НУР” МЧЖга қарашли ерлар ўрганилганда 0,16 гектар ер майдонида 2 нафар фуқаролар томонидан уй-жой қуриб олганлиги ҳамда собиқ санатория ўрни ташландиқ аҳволда эканлиги аниқланди.

Фото ишчи гуруҳ томонидан олинган
Фото ишчи гуруҳ томонидан олинган

Юқоридаги аниқланган барча қонунбузилиш ҳолатлари содир этган шахслар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда огоҳлантирилиб, бугунги кунга қадар жами 36 та 6,64 гектар, шундан, 9 та ҳолатда 0,45 гектарда қурилган турар жой объектлари буздирилди ҳамда 27 та ҳолатда ўзбошимчалик билан ўраб олинган 6,19 гектар ер майдонларидаги темир тўсиқлар олиб ташланиб ўз ҳолига қайтарилди.

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Матбуот хизмати.