Ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳи Қибрай туманида.
#ер_назорати
Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш шўъбаси ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат Ер қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишчи гуруҳи Қибрай туманида ўз фаолиятини давом эттиради.
Тошкент вилоятида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, талон-торож қилинишининг олдини олиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини давлат захирасига қайтариш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ер қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф ишлари олиб борилмоқда.
Қибрай тумани Тузел қишлоғи "Нормухамедов" массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 155к-контурида фуқаро А.Т. томонидан 0,40 гектар суғориладиган экин ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва ноқонуний равишда қурилмалар қурганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳолат барталаф этилиб қононуний қурилма буздирилди.
Қибрай тумани Тузел қишлоғи “Нормухамедов” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 13, 13а, 16қ-контурида “NORMUHAMEDOV-UZAKOV AGRO FAYZ” фермер хўжалиги томонидан 0,3 га суғориладиган экин ер майдонини ўз бошимчалик билан эгаллаб олинган ва ноқонуний қурилмалар қурилганма бартараф этилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5742-сонли Фармонининг 5-бандига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларида қурилмалар қуриш тақиқланади.
Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси Матбуот хизмат.