July 29, 2020

Расмий муносабат

“Kun.uz” ижтимоий тармоғларида “Бекободда ёш тадбиркор синдирилмоқда. Етимликда ўсган йигитнинг онлайн аукционда сотиб олган мулки прокурорнинг “ташаббуси” билан бузилмоқда” сарлавҳаси чиқарилган мақола юзасидан расмий муносабат.

Бекобод туманида яшовчи фуқаро Ғ.Худойбердиев томонидан 2018 йил Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Бекобод тумани филиалига тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсади учун ер ажратишни сўраб мурожаат қилинган. Қилинган мурожаатга асосан туман кадастр филиали томонидан, Қўрғон маҳалласида жойлашган 0,02 гектар ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарорига талабларига кўра туман комиссиясига “YER ELEKTRON” ААТ орқали бўш ер участкаси таклифи киритилган.

Киритилган таклиф Бекобод тумани комиссияси томонидан ижобий хулосалар асосида жавоб берилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган хулосаларига асосан туман ҳокимининг 2018 йил 30 октябрдаги 2479-сонли қарорига асосан аукцион савдоларига чиқарилган.

Шундан сўнг, фуқаро Ғ.Худойбердиев 2018 йил “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг 2018 йил 12 декабрда ўтказилган онлайн аукционда қатнашган ҳамда ғолиб деб топилиб, YU 1003-000005-сонли баённома билан расмийлаштириб берилган. Баённомага асосан туман ҳокимининг 2018 йил 21 декабрдаги 2635-сонли қарорига асосан фуқарога “Савдо дўкони” қуриш учун ер танлаш ва ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан фуқаро томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган, мазкур қурилишнинг орқа томонидан ҳам бир неча фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётганлиги, ушбу қурилишга қаршилик қилиб туман прокуратурасига (мазкур қурилишни тўхтатиш ва туман ҳокимининг қарорини бекор қилиш тўғрисида) мурожаат қилинганлиги ҳамда ушбу қурилиш биноси низоли вазиятга айланган, мазкур низоли бўлган қурилиш биноси туман ҳокимлиги томонидан низоли масала ҳал бўлгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатиб туриш тўғрисида 2019 йил 27 ноябрдаги 3-16/1718 сонли хат юборилган.

Туман прокуратурасининг фуқаро И.Сувонқуловнинг мурожаатига асосан 2019 йил 19 декабрдаги 24/1222-19 сонли туман ҳокимининг қарори ва электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани ҳақиқий эмас деб топиш хақида Бекобод туман Маъмурий судига ариза киритган. Ариза туман маъмурий судида ўрганиб чиқилиб 2020 йил 29 январ куни туман ҳокимининг 2018 йил 30 ноябрдаги 2479-сонли қарорини бекор қилиш хақидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Фуқаро белгиланган тартибда вилоят судига апелиция киритган, киритилган шикоят аризаси вилоят судининг 2020 йил 17 мартдаги қарорига асосан ўзгаришсиз қолдирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб куйидагиларни маълум қиламиз. Яъни фуқаро Ғ.Худойбердиев 0,02 гектар ер майдони белгиланган тартибда аукционда ютиб олган ҳамда тегишли хужжатлар асосида қурилиш ишларини бошлаган.

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ахборот хизмати.