March 19, 2020

Тошкент вилояти Пискент туманида ер назорати

Тошкент вилояти Пискент туманида ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланишга қайтарилмоқда.

Тошкент вилоятида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, талон-торож қилинишининг олдини олиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини давлат захирасига қайтариш бўйича вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ томонидан ер қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф ишлари олиб борилмоқда.

фото ишчи гуруҳи томонидан олинган

Пискент тумани Култепа қишлоғи "Х.Қодиров" ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 535қ-контурида "Саховат" масъулияти чекланган жамиятига қарашли ер майдонининг 15 сотих суғориладиган экин ер майдони ўзбошимчалик билан эганллаб олинганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний қурилма бузилиб, ер майдони қишлоқ хўжалигида фойланишга қайтарилди.

фото ишчи гуруҳи томонидан олинган

Шунингдек, Пискент тумани Култепа қишлоғи "Х.Қодиров" ҳудудида қишлоқ хўжалиги харитасининг 190қ-контурида "Абубакир чорвадор" масъулияти чекланган жамиятига қарашли ер майдонининг 10 сотих суғориладиган экин ер майдонига ўзбошимчалик билан эганллаб олинганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний қурилма бузилиб, ер майдони қишлоқ хўжалигида фойланишга қайтарилди.

фото ишчи гуруҳи томонидан олинган

фото ишчи гуруҳи томонидан олинган

Пискент тумани Култепа қишлоғи “Ўзбекистон Мустақиллиги” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 532қ-контурида “Маҳорат агро тех сервиз” мчж томонидан 0,04 га суғориладиган экин ер майдонини ўз бошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний қурилма бузилиб, ер майдони қишлоқ хўжалигида фойланишга қайтарилди.

фото ишчи гуруҳи томонидан олинган

Маълумки, Преззбекистон Республикаси Президининг 5742-сонли Фармонининг 5-бандига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонларида қурилмалар қуриш тақиқланади.

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси Матбуот хизмат.